Янгиликлар

Бухоро вилояти олимлари томонидан ишлаб чиқилган тижоратлаштириш ҳамда амалий лойиҳалар молиялаштирилади

Жорий йилнинг 14 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳайъати муҳокамасига молиялаштиришга тавсия этилган, Бухоро вилоятида амалга ошириладиган тижоратлаштириш ҳамда амалий лойиҳалар киритилди.

Ҳайъат Бухоро давлат университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган "Бухоро вилоятида гранулали омухта ем ишлаб чиқариш"ни ташкил этиш бўйича тижоратлаштириш лойиҳасини молиялаштиришга 454 млн. сўм ажратилади.
Гранулали омухта ем озуқани қорамол яхши ҳазм қилиши, уларнинг маҳсулдорлигини ошириши ҳамда олинадиган бирлик маҳсулотга чорва озуқаси сарф-ҳаражатларни қисқартириш имконини бериши таъкидлаб ўтилди.

Мазкур лойиҳа “Novator chorvador” МЧЖ томонидан Бухоро вилояти Ромитан туманидаги "Ғафоробод" фермер хўжалигида ажратилган ишлаб чиқариш биносида амалга оширилишига келишилди.

Шунингдек Ҳайъат йиғилишида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали томонидан ишлаб чиқилган "Интенсив боғларни тупроқ ичидан суғоришнинг сув тежамкор техника ва технологияси" амалий лойиҳасига 209,9 млн. сўм маблағ ажратишга қарор қилинди.

Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида тупроқ ичидан суғориш технологияси такомиллаштирилади ва ҳосилдорлик ердан унумли фойдаланиш 20-25%га ошиши кўзда тутилган.