Янгиликлар

Ромитан тумани чўл ҳудудида ноанъанавий доривор ўсимликлар етиштирилади  

 

Ромитан туманининг янги ўзлаштирилган ер майдонларида Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда "Чортуқ" МЧЖ дориворчилик кластери ҳамкорлигида чўл ҳудудида “Ноанъанавий доривор ўсимликлари уруғчилигини ташкил этиш, хом ашё етиштириб, қайта ишлашни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида туман аҳолиси саломатлиги ҳамда экологик муҳит яхшиланиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 10 июнь куни Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси, Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳодимлари ва "Чортуқ" МЧЖ дориворчилик кластери вакиллари томонидан Ромитан туманида ташаббускорга ажратилган 50 гектар ер майдони кўздан кечирилди.

Лойиҳа тижоратлаштирилиши натижасида туманнинг табиий иқлим шароитига, қурғоқчиликка чидамли доривор ўсимликларнинг куйидаги турлари: коврак, кашқар беда, катта баргли зубтурум, сачратқи ўт, сув қалампири, қуш тили, эрмон шувоқ ва арпа бодиён каби ўсмликларни экиб, ундан фитобарлар ва фитоцевтика саноати учун хом ашё етиштирилади, қайта ишлаб истеъмолга чиқаришга эришилади. 

Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси матбуот хизмати