Янгиликлар

Хоразм вилоят ҳокими бошчилигида иссиқхоналар тармоғини кенгайтиришга қаратилган ўқув семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 7 июнь куни Хонқа туманидаги “Red Star Oxus” МЧЖ иссиқхоначилик комплексида вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигида Хоразм вилоятида иссиқхоналар тармоғини кенгайтириш ва соҳадаги имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари, Хоразм вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси ҳамда “Яшнобод” инновацион технопарки ходимлари, иссиқхоначилик йўналишида фаолият юритаётган лойиҳа ташаббускорлари ва ушбу йўналишга қизиқиш билдирган тадбикорлик субъектлари иштирок этди.

Унда Жанубий Корея Республикасининг “Kcoopsagro” компанияси вакиллари иштирок этиб, инновацион иссиқхонада (электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланмаган ҳолда) қовун етишириш бўйича ўз тақдимотларини намойиш қилдилар. Вилоят ҳокими томонидан мазкур лойиҳани хар бир туманда намунавий типда камида 1 га ер майдонларда амалга ошириш ва оммалаштириш бўйича туман ҳокимларига тегишли топшириқлар берилди.

Айтиб ўтиш керакки, жорий йилнинг 1 июнь куни Жанубий Корея Республикасининг “Kcoopsagro” компанияси ҳамда “Гурлан глобал текс” МЧЖ ўртасида 11 гектар ер майдонда инновацион иссиқхона ташкил этиб, қовун етишириш бўйича шартнома имзоланди.