Янгиликлар

ТАЙИНЛОВ  

Абдуллаев Элёрбек Ғолибжонович Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи лавозимга тайинланди.

Элёрбек Абдуллаев 1984 йил Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.

2009 йил Андижон давлат университетини тамомлаган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.

Ўзбек, рус, инглиз тилларини мукаммал билади.

Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт Бош бошқармаси бўлими бошлиғи, Андижон вилояти ҳокимлиги бўлим бошлиғи Андижон вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимни эгаллаган.