Янгиликлар

Сирдарё вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси вакиллари Экспериментал биология лабораторияси иши билан танишди  

Инновацион ривожланиш вазирлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳодимлари бугунги кунда нафақат Республика, балки минтақада ўз ўрнини топган халқаро даражадаги "Экспериментал биология лабораторияси"га ташриф буюрди. Ташриф давомида биология фанлари доктори, профессор Ҳабибжон Қўшиев томонидан қисқа экскурсия ўтказилиб, мавжуд шарт-шароитлар ва имкониятлар билан таништириб ўтилди. 

Мазкур лаборатория кўплаб хориж давлатлар, жумладан, Буюк Британия, Германия, AҚШ, Россия Федерацияси, Япония, Швейцария билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар, илмий ишланмалар бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда лабораторияда Республикада ноёб моддий-техник база мавжуд бўлиб, унда тупроқнинг макро ва микроэлементлари, шўрланишга чидамли ўсимликларни яратиш ва ҳаётга татбиқ этиш бўйича қилинаётган ишлар амалга оширилмоқда.

Лабораторияда йигирмага яқин ёш олимлар изланишлар олиб боришмоқда, улардан 15 нафари PhD, 5 нафари фан доктори илмий унвон соҳиби бўлишган.

Ташриф якунларига кўра яратилган ишланмаларнинг ишлаб чиқаришдаги ўрни бўйича маълумотлар ва ўрганишлар олиб борилди ҳамда келгусидаги ҳамкорлик бўйича келишиб олинди.