Янгиликлар

«INNOWEEK-2019» инновацион ғоялар ҳафталиги якунланди

2019 йил 31октябрида «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма комплексида инновацион ғоялар ҳафталиги ­ — «INNOWEEK-2019» ўз якунига етди.

Унда 30 дан ортиқ хорижий давлатлардан ташриф буюрган олимлар, ишбилармонлар, йирик компаниялар вакиллари иштирок этдилар. Кўргазмада 17 та хорижий ва 29 та маҳаллий корхона
ва ташкилотлар ўз ишланмаларини тақдим этди.

Инновацион ғоялар ҳафталиги қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтди:

-Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери марказининг (APCTT) “Инновациялар ва технологиялар трансферида интеллектуал мулкнинг аҳамияти” мавзусидаги минтақавий семинар;

- «Инновация ва инвестиция форуми»;

- «Future Foresight» семинар-тренинги;

- Халқаро интерактив кўргазма;

- Халқаро робототехника мусобақаси;

- "Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишони ва 2017-2019 йилда халқаро олимпиада мукофотлари совриндорларини мукофотлаш маросимлари;

- “Ён инноваторлар” танловива танлов ғолибларини тақдирлаш тадбири.

Тадбирга ташриф буюрганлар сони 7 минг кишидан зиёд бўлди. Улар олий таълим муассасалари талабалари ва илмий-тадқиқот институтлари мутахассислар, хорижий ва маҳаллий ишбилармонлар ҳамда йирик компаниялар вакиллари, вазирлик, давлат идоралари ва хўжалик бошқаруви органларидан масъуллари, мактаб ўқувчилари, тижорат банклари ходимлари ва бошқа фуқаролардир.

INNOWEEK-2019» тадбири натижалари бўйича маълумотларни сайтимиз орқали маълумот беришни давом эттирамиз.