Янгиликлар

Мустақиллик майдони – озодлигимиз ва истиқболимиз рамзи

Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходимлари ҳарбий оркестр садолари остида Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги йигирма саккиз йиллиги байрами муносабати билан Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйдилар.

Халқимиз учун қадрли ва улуғ байрамларда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали гул қўйиш маросими яхши анъанага айланган. Мустақиллик майдони халқимиз озодлигининг, аждодларимиз асрлар давомида орзиқиб кутган ва муттасил интилиб яшаган, бугунги авлодларга насиб этган энг улуғ, энг азиз неъмат бўлмиш истиқлолимизнинг муқаддас рамзидир. Шу боис, бу муаззам майдон мажмуаси бизни доимо юксак марралар сари чорлаб туради.