Янгиликлар

Стартап лойиҳаларни тасдиқлаш ва молиялаштириш тартиби қандай?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сон қарорига мувофиқ «Стартап» лойиҳаларни танлаб олиш ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашлар тўғрисидаги Низомлар тасдиқланди. Мазкур Низом стартап лойиҳаларнинг асосий тушунча ва тамойиллари белгилаб берилган. Стартаплар ушбу Низомга мувофиқ тасдиқланиб, молиялаштирилади. Вазирлик йилига камида икки марта лойиҳалар учун муддатлар кўрсатилган ҳолда стартап танловини эълон қилади.

Танловда ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар барча илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртлари, тажриба-конструкторлик ташкилотлари, инновация марказлари, шунингдек, хусусий компания ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

Лойиҳа ҳужжатларини қабул қилиш ишчи орган томонидан амалга оширилади. Лойиҳа ҳужжатлари ариза берувчи томонидан эълон талабларига мувофиқ тайёрланади ва тақдим этилади.

Стартап лойиҳалари уч босқичли экспертизадан ўтказилади:

  • Биринчи босқич – техник. Лойиҳаларнинг танлов шартларига жавоб беришини текшириш учун дастлабки босқичда амалга оширилади.
  • Иккинчи босқич - молия-иқтисодий. Бунда экспертизадан муваффақиятли ўтган лойиҳаларнинг молиявий ва иқтисодий томондан мукамаллиги текширилади.
  • Учинчи босқич - илмий-техник кенгаш экспертизаси. Илмий-техник кенгашнинг биринчи ва иккинчи босқичларидан муваффақиятли ўтган лойиҳалар илмий-техник кенгаш йиғилишида кўриб чиқилди ва баҳоланади.

Стартап лойиҳаларни молиялаштириш Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъати  қарори билан амалга оширилади. Стартап лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ишчи гуруҳ доимий равишда мониторинг олиб боради.

*Изоҳ: Стартап лойиҳаларнинг мураккаблиги ва экспертлар гуруҳининг қарорига мувофиқ муддатлар узайиши мумкин