Янгиликлар

«Сколково» резиденти билан дастурий маҳсулотларни ҳамкорликда жорий этиш масаласи муҳокама қилинди

Россия Федерацияси «Сколково» жамғармаси раиси Аркадий Дворковичнинг Инновацион ривожланиш вазирлигига ташрифи доирасида вазирлик бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бабаханов «Сколково» инновацион жамғармаси резиденти – VISITECH компанияси бош директори Рустам Миланов билан учрашди.

VISITECH компанияси ўз геонавигация платформасини намойиш этди. Мазкур платформа бошқарув хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида турли дастурий ва ускунавий маҳсулотларни ҳамда интернет жиҳозларини ягона мажмуага бирлаштиради.

– Ўзбекистонга сафаримиз чоғида миллий компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун катта имкониятларни кўрдик, – дейди VISITECH компанияси Бош директори Рустам Миланов. – Яқин келажакда ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирдик.

Таъкидлаш жоизки, VISITECH компанияси «Сколково» жамғармасининг энг етакчи резидентларидан бири бўлиб, саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш соҳаларидаги дастурий маҳсулотларни тармоқ корхоналарига жорий этишга ихтисослашган. У «Газпром нефть», «Glencore», «Роснефтт», «Сургутнефтегаз» каби 150 000 та йирик хорижий ва Россия компанияларига хизматлар кўрсатиб келмоқда.