Янгиликлар

InnoWeek-2019:96,5 млн. долларга тенг англашув меморандумлари ва шартномалар имзоланди

Пойтахтимизнинг “Ўзекспомарказ”миллий кўргазмалар мажмуасида бўлаётган InnoWeek-2019инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Халқаро инновацион-инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу форумда бир қатор хорижий инвестиция компаниялари ҳам иштирок этмоқдалар. Ҳафталикнинг биринчи кунида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Хитой, Туркия, Исроил, Польша ва Ҳиндистон давлатларидан келган инвесторлар билан икки томонлама ҳамкорликни назарда тутувчи умумий қиймати 96,5 млн.долларга тенг бўлган англашув меморандумлари ва шартномалар имзоланди.

Инвестор иштирокчилар билан технологиялар трансфери, тажриба алмашиш, қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, стартап ва инновацион лойиҳаларнинг қўшма танловларини ташкил этиш ва молиялаштириш, инновацион фаолиятни венчур молиялаштириш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Шундай қилиб, инновацион ривожланиш вазирлиги UBTech Robotics Ltd. (Хитой) (сунъий интеллект, маиший электроника, саноат инжиниринги, машинали ўқитиш, маҳсулотлар тадқиқоти ва робототехника йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича), TUYA Smart (Хитой) (иловалар маркетинги, корхоналар учун дастурий таъминот, Интернет, буюмлар Интернети, дастурий таъминот, веб-ишланмалар йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича), IMPEL GROUP (Польша) ўртасида ўзаро англашув меморандуми (кўчмас мулкни бошқариш, уларни хавфсизлигини таъминлаш ва бизнес-жараёнларни бошқариш йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича), WaterGen Ltd. (Исроил) ўртасида ўзаро англашув меморандуми (ҳаводан сув тайёрлаш, кондиционерлар сувини тозалаш ва батареялардан қувватланувчи мобиль сув тозалаш бўйича), APCTT UNESCAP (Ҳиндистон) (турли соҳаларда технологиялар трансфери йўналишида ташкилий масалалар, инсон ресурсларини ривожлантириш, тадқиқотлар, ишбилармонлик шериклик муносабатларни ривожлантириш бўйича) ўзаро англашув меморандумларига имзо қўйилди.

Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Фанлар академиясининг Шанхай фармакология институти билан Навоий вилоятида доривор субстанцияларни ишлаб чиқиш бўйича завод қуриш бўйича 10,0 млн.долл қийматидаги, Туркиянинг “IKI-EL MAKINA INSAAT GIDA SANAYI VE TICARET LTD STI” компанияси билан ем-хашак машиналари, ун фабрикалари, дон сақлаш ва томчилаб суғориш тизимларини ишлаб чиқариш бўйича 20,0 млн.долл. қийматидаги шартномалар имзоланди. Бундан ташқари, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитойнинг ANHUI SHUIʼAN CONSTRUCTION GROUP CO” LTD (SHUIʼAN GROUP) компанияси ўртасида алюминий қутиларини ишлаб чиқариш бўйича 66,5 млн.долл.ни ўзлаштиришга доир ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ҳафталик давом этмоқда, олдинда яна инвестиция шартномалари ва меморандумлар имзолаш режалаштирилган.