Янгиликлар

ONLINE. “InnoWeek.Uz-2019” инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади  

 

Бугун, 29 октябрь куни “InnoWeek.Uz-2019” – инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади. Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери марказининг (APCTT) раҳбари Michiko Enomoto иштирок этишди.

А.Абдуҳакимов: “Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович “Бугунги кунда дунё миёсида шафқатсиз рақобат тобора кескин тус олмоқда. Бундай мураккаб шароитда замонавий илм-фан ва инновация ютуқларини кенг жорий этиш бўйича биз узлуксиз иш олиб боришимиз керак”, деб бир неча бор таъкидлаб келмоқдалар. Бугунги тадбир халқаро миқёсда инновация соҳасида фаолият юритаётган турли даражадаги соҳа вакиллари ҳамда давлат органлари, инновацион инфратузилма субъектлари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар ва хусусий тадбиркорлар, шунингдек, чет эл инвестиция фондлари, инновацион марказлар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари учун ўзаро манфаатли ҳамкорлик платформасини ташкил этишга хизмат қилади”.

Рақамлар:

→ 2018 йилда Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида республикамизнинг ҳудудларидан ҳамда 20 дан ортиқ хорижий давлатлардан ташриф буюрган олимлар, ишбилармонлар, йирик компаниялар ва киллари сони 5278 нафарни ташкил этган.

→ Бугунги бошланаётган инновацион ҳафталикда 30 дан ортиқ хорижий давлатлар вакиллари ва республикамиздан жами 6000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

→ Кўргазмада 17 та хорижий ва 29 та маҳаллий корхона ва ташкилотлар иштирок этмоқда.

→ Жорий йилдаги инновацион ҳафталик доирасида ташкил этилаётган халқаро инновацион-инвестицион форумда 35 дан ортиқ хорижий ва 20 дан ортиқ маҳаллий спикерлар қатнашмоқда.