Янгиликлар

INNOWEEK-2019: “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони ғолиблари тақдирланди  

 

“Innoweek.uz-2019” – инновацион ғоялар ҳафталигининг биринчи кунида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев иштирок этишди.

"Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишони “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилида таъсис этилган бўлиб, у инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар ва талабалар ҳамда ташаббускор фуқароларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш мақсадида берилади.

Кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида ҳар йили 15 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг қўшма қарори қабул қилинади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Кўкрак нишони ва мукофот ҳар йили октябр ойида ўтказиладиган Инновацион ғоялар ҳафталиги — "InnoWeek" доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси томонидан тантанали равишда топширилади.

Тақдирланганлар рўйхати сайтимизда аввал эълон қилинди.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ахборот хизмати