Янгиликлар

Ҳиндистон ва Сингапур билан смарт технологиялар соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ҳиндистоннинг Routern.com компанияси ҳаммуассиси ва бошқарувчиси Чантракант Шарма ва Сингапурнинг BINARYFLUX компанияси бош маслаҳатчиси Трипази Суяш аъзолигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди. Ҳиндистонлик ҳамкорларни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов қабул қилди.

Суҳбат давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонда сунъий интеллект ва кибер хавфсизликни ривожлантириш, технологиялар трансфери борасидаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда шунингдек вазирлик ва компания ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган янги қурилаётган вазирлик биносини энг замонавий смарт технологиялар билан жиҳозлаш масалалари муҳокама қилинди.

Routern.com компанияси ҳаммуассиси ва бошқарувчиси Чантракант Шарма Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар марказида ёш олимларга катта маълумотлар билан ишлаш (How big data analytics works?), киберхавфсизлик (What are the consequences of weak cyber security), сунъий интеллект (Artificial Intelligence), стартап лойиҳалари ва бизнес режа тузиш (How to find a solution and make business plans), 3D va виртуаллик реаллик дастурлари (AR&VR) бўйича тренинг ўтказди.

Куннинг иккинчи ярмида НАПА технопаркига ташриф буюрилди, технопаркдаги яратилган шарт-шароитлар билан танишилди ва келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ташрифнинг учинчи куни делегация аъзолари Инновацион ривожланиш вазири томонидан қабул қилинди. Учрашув давомида Ўзбекистонда сунъий интеллект ва кибер хавфсизликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш ва технологиялар трансфери борасида суҳбат олиб борилди. Учрашувда шунингдек вазирлик ва компания ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, вазирлик биносини энг замонавий смарт технологиялар билан жиҳозлаш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикасининг Routern.com компанияси ўртасида сунъий интеллектни ривожлантириш, инновацион ишланмаларни яратиш ва трансфер қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Сингапурнинг BINARYFLUX компанияси ўртасида илмий-инновацион фаолиятга информацион технологиялар соҳасидаги инновацион ишланмаларни жорий қилиш ва трансфер қилиш бўйича меморандум имзоланганди.