Янгиликлар

Ногиронлиги бўлган болалар учун байрам ташкил этилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари томонидан Республика болалар таянч ҳаракат тизими касалликлари реабилитация марказида Янги йил байрами ташкил этилди.

Ҳар йили юртимизнинг турли туманларида Янги йил арафасида бир қатор тадбирлар ўтказилади, бироқ айни ногиронлиги бор болалар учун ташкил этиладиган тадбирлар эзгулик улашувчи инсонларни бефарқ қолдирмайди.

Болажонларга бир олам қувонч улашиш мақсадида ушбу шодиёна кечага Қорбобо, Қорқиз ва севимли мультфильм қаҳрамонлари таклиф этилди. Тадбирда янграган куй-қўшиқ ва рақслар, Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги қизиқарли саҳна кўринишлари болаларга бир олам қувонч бахш этди. Ва тадбир сўнгида болажонларга ҳомийлар кўмагида тайёрланган совғалар улашилди.

 

 

Янги йил — янги умидлар, янги орзулар байрамидир. Янги йил юртимизга ва барчамизга омадли, қут-баракали, қувончли йил бўлиб келсин, бахту саодат ва омад келтирсин. Ватанимиз тинч, халқимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин!