Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илмий-техник ахборот маркази ташкил этилди

 Жорий йилнинг декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илмий-техник ахборот маркази ўз фаолиятини бошлади.

Марказни ташкил этишдан мақсад — давлат ­илмий-техник ахборот тизимини такомиллаштиришдир. Ўз навбатида марказнинг дастлабки босқичдаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1.Илмий-техник ахборот базаларини шакллантириш ҳамда илмий-инновацион фаолият самарадорлигини ҳар томонлама таҳлилини амалга ошириш;

2.Инновацион ривожланиш бўйича йиллик Миллий ҳисобот учун материаллар тайёрлаш;

3.Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда молиялаштириш учун тақдим этилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини илмий-техник экспертизадан ўтказишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш;

4.Илмий-техник ахборот алмашинувида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Марказ мамлакатимизнинг ҳар йили Глобал инновациялар индекси (ГИИ) рейтингига қўшилиши учун зарур бўлган инновация соҳасига оид маълумотлар ва кўрсаткичларни тайёрлайди.

Марказ илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш борасида стратегик ва тезкор қарорлар қабул қилиш жараёнларини ахборот таъминотини амалга оширади.