Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазири Сирдарёдаги Бизнес-акселератор биносининг қурилиши билан танишди

28 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вазирликнинг Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий марказига тегишли Сирдарё вилоятидаги “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази биносининг қурилиш ишлари билан танишди.

Мазкур бизнес акселераторда замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, ёшларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш мақсад қилинган. Марказ, шунингдек, ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашади.

И. Абдураҳмонов, “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази биносининг қурилишини тезлаштириш, қурувчилар сонини ошириш лозимлиги ҳақида кўрсатма берди. Қурилиш ишларининг режалаштирилган саналарга мос равишда бажарилиши лозимлигини қайд этди.