Янгиликлар

СOVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжест (14.01.2021 ҳолатига)

 COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЖССТ: дунёда SARS-CoV-2 тарқалишининг авжига чиқиши кузатилмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўтган ҳафта коронавирус инфекцияси юқишининг энг кўп аниқланган ҳолатларини қайд этди. Бу ҳақда брифингда Россиядаги ЖССТнинг вакили Мелита Вуйнович [2] хабар берди.

Унинг эслатишича, ўтган ҳафта дунё бўйлаб 5 миллионга яқин инфекция юқиш ва 85 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари аниқланди.

"Бу ҳаттоки сўнгги ҳафталарда янги ҳолатлар ва ўлимлар сони барқарорлашганига қарамай  ташкилотга хабар қилинган энг юқори рақамлардир", - деди у.

Вуйнович "вакциналарнинг жорий этилишини жадаллаштириш ва адолатли тақсимланишини таъминлаш зарур", деб қўшиб қўйди.

Бугунги кунга келиб, мамлакат ва дунёда тиббий статистикани тўплайдиган Американинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси юқиш ҳолатларининг умумий сони 91 625 322 тани ташкил этади.

Инфекция юқишларининг сони бўйича АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Буюк Британия етакчилик қилмоқда.

Бундан ташқари, ЖССТ маълумотларига кўра, дастлаб Буюк Британияда аниқланган, юқори даражадаги юқумлилиги билан ажралиб турадиган коронавируснинг янги штамми айни пайтда 50 та мамлакатда аниқланди.

 

Немис олимлари коронавируснинг заиф нуқтасини топишди: бу дори-дармонларни яратишга ёрдам беради

Немис тадқиқотчилари SARS-CoV-2даги заиф жойни топдилар. Тюбинген шаҳридаги Эберхард Карл университети олимлари коронавируснинг заиф жойи аниқлашди. Бунинг учун улар янги вирус билан инсон альвеоляр макрофагларининг таъсирини кўрсатувчи компьютер моделини ишлаб чиқдилар [3].

Улар альвеолаларда хавфли моддалардан ҳимоя қилиш учун жавоб беради.

Бунинг учун, вируснинг янги зарралар ишлаб чиқариш учун хўжайин ҳужайрани мажбур қилишига тўғри келди. Тегишли университет доктори Андреас Дрегернинг сўзларига кўра, улар аввалига "материал вирус зарраларини олиш учун зарурлиги"ни анқилашни исташган эди. Кейин кейинги қадам турли сценарийларни ўйнаган ҳолда, "хўжайин ҳужайраларида биокимёвий реакциялар вирус билан инфекция юқиш давомида қандай ўзгаришини кўриш" бўлди. Кейинчалик, маълум реакциялар ўчириб қўйилди, натижада қайси жараёнлар вирус учун жуда фойдали эканлигини аниқлади. Энди ишдан фойда олиш учун GK1 ферментини дезактивация  қилиш усулини топиш керак.

Бу SARS-CoV-2нинг тарқалишини тўхтатиши мумкин. Баъзи фермент ингибиторлари аллақачон маълум. Тюбингенлик тадқиқотчилар буни яқин келажакда ишлатиб кўришни мўлжаллашмоқда. Гамбурглик олим RTLга интервьюсида буни  "охир-оқибатда янги ёндашувларни таъминлайдиган катта бир кашфиёт" деб атади. Коронавирусга қарши дорини  "йил охиригача"  кутиш мумкин.

 

Италия ҳукумати COVID-19 сабабли фавқулодда вазиятни май ойигача узайтиришга қарор қилди

Италия ўтган йилнинг январь ойида коронавирус сабабли Европада биринчи бўлиб фавқулодда вазият режимини эълон қилди, сўнгра у узайтирилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Роберто Сперанца инфекция билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани, олдинда эса кенг кўламли эмлаш бўйича кампания турганини тушунтирди [4].

"Барча кўрсаткичлар бир вақтнинг ўзида ёмонлашганда, биз янги чоралар кўришга мажбурмиз ва ҳукумат 30 апрелга қадар фавқулодда ҳолатнинг узайтирилишини муқаррар деб ҳисоблайди", - деди Сперанца парламент қуйи палатасида.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда касалланиш яна ортмоқда, реанимация бўлимларидаги беморлар сони ошмоқда. Италия фақат инфекцияга қарши курашиш бўйича "узоқ ва қийин марафон" нинг бошида турибди ва у аҳолини эмлаш бўйича кенг кўламли кампанияни ўтказиши керак.

 

Япония барча чет элликларнинг киришини таъқиқлади

Япония ҳукумати 7 февралгача чет элликлар учун киришни бутунлай таъқиқлайди, деди Бош вазир Ёсихидэ Суга Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Илгари 11 та мамлакат ва минтақадан ишбилармонлар учун имтиёзлар мавжуд эди, бироқ Япония ҳукумати уларни бекор қилишга қарор қилди [5].

"11 та мамлакат ва минтақа билан амалдаги бизнес-саёҳат шартномалари бўйича кириб-чиқаётганлар орасида коронавируснинг янги штамм ҳолатлари кузатилмади. Бироқ, мамлакатимиз ичидаги вазият, шунингдек, биз Бразилиядан келган бир меҳмонда яна бир штаммни аниқлаганимиздан келиб чиқиб, биз 7 февралдаги фавқулодда ҳолат режими амал қилишининг охиригача бундай тоифалар учун виза беришни тўхтатиб туришга қарор қилдик", - дейди Бош вазир.

Аввалроқ Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги Бразилиядан қайтган тўрт киши коронавируснинг янги штамми билан касаллангани ҳақида хабар берган эди. Мутахассислар унинг Буюк Британия ва ЖАР штаммлари билан ўхшашлигини таъкидладилар, улар анча юқори контагиозлилик, яъни бемордан соғлом одамга юқиш тезлигига эга. Япония Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги штамм топилгани ҳақида маълумот берди.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, COVID-19 билан касалланган 302 минг киши Японияда рўйхатга олинган бўлиб, шундан 4 минг нафари вафот этди.

 

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши QazCOVID-in вакцинасини рўйхатдан ўтказди

"Бугунги кунда маҳаллий QazCOVID-in вакцинасига вақтинчалик рўйхатга олиш берилди. У тўққиз ойга 31 декабрь куни рўйхатга олинди", - деди брифингда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ва фармацевтика назорати қўмитаси раисининг ўринбосари Нурлибек Асилбеков.

Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда Россиянинг "Спутник V" вакцинасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда [6].

Ҳозирги вақтда QazCOVID-in  вакцинаси клиник тадқиқотларнинг якуний босқичидан ўтмоқда. Декабрь ойида дастлабки 3 минг кўнгилли клиник синовларнинг учинчи босқичи доирасида Қозогистонда коронавирусга қарши эмланди. Вакцинани оммавий ишлаб чиқариш март ойида бошланиши режалаштирилган.

Қозоғистон QazCOVID-in вакцинаси Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқарилган. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти реестрига киритилган.

Декабрь ойида Қозоғистондаги Қарағанда фармацевтика мажмуаси негизида Россиянинг "Спутник V" коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. Мажмуа базасида аста-секин 2 миллион дозани ишлаб чиқариш режалаштирилган, "Спутник V" билан оммавий ихтиёрий эмлаш 2021 йилнинг февралида бошланади.

 

Болаларда коронавируснинг "британиялик" штаммининг аломатлари эълон қилинди

Коронавируснинг "британиялик" штамми болаларда бир қатор ўзига хос симптомлар билан кечади [7].

Касал болаларнинг ярмидан кўпи чарчашдан азият чекади, уларнинг кўпчилиги одамови бўлиб қолади. Чақалоқларда касаллик тўс-тўполон кўтариш ва йиғлаш хуружларида намоён бўлиши мумкин.

COVID-19 га чалинган 53% болалар бош оғриғидан шикоят қилдилар. Бундан ташқари, улар бир вақтнинг ўзида қорин оғриғини ҳис қилишлари мумкин, шунинг учун шифокорлар агар қорин оғриғи бўлса, ота-оналарнинг ўғил-қизларидан бош оғриғи бор ёки йўқлигини сўрашни тавсия қилишмоқда.

37°C дан юқори ҳароратлар COVID-19нинг янги "британиялик" штаммига чалинган болаларнинг деярли ярмида учрайди. Бундан ташқари, организмдаги инфекция мавжудлигини томоқ оғриғи кўрсатиши мумкин. Беморларнинг тахминан 35% иштаҳанинг йўқолишидан азият чекади. Кўпинча бунга бир ёшгача бўлган болалар дуч келишади.

Декабрь ойининг ўрталарида Буюк Британияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси топилгани маълум бўлди. Кейинчалик Британия ҳукумати мамлакатда аниқланган коронавирус варианти тезроқ суръатда тарқалганини тасдиқлади ва аҳолидан янада эҳтиёт бўлишни талаб қилмоқда. Янги вирус варианти, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, одатдагисидан 70% га кўпроқ юқумлироқ бўлиши мумкин,  аммо ҳали ҳеч нарса  унинг ўлим ҳолатлари ёки касалхонага ётқизиш жиҳатидан кўпроқ хавфли эканлигидан дарак бераётгани йўқ.