Янгиликлар

СOVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжест (13.01.2021 ҳолатига)

 COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Италияда COVID-19га қарши такрорий эмлаш муддатларини ўзгартириш таклиф қилинди

Италия фармакологик тадқиқотлар институти директори, профессор Жузеппе Ремуцци, янги препаратларнинг яққол тақчиллиги шароитларида коронавирусдан иложи борича кўпроқ одамни ҳимоя қилиш учун COVID-19га қарши вакцинанинг иккинчи инъекцияси биринчисидан 120 кун кейин берилиши кераклигини таклиф қилди [2].

"Икки дозали унчалик катта бўлмаган танлаб олишдан кўра бир доза биланб одамларнинг кўпроқ сонини эмлаш яхшироқдир. Иккинчи инъекцияни 120 кундан кейин амалга оширилиши керак деб тахмин қилиш мумкин. Вакцинанинг биринчи дозаси билан таъминланган ҳимоя даражаси шундоқ ҳам жуда юқори", - дейди таниқли тиббиёт мутахассиси Италиянинг Corriere della Sera  нашриёт-матбаа ижодий уйига берган интервьюсида [2].

Унинг сўзларига кўра, Pfizer ва BioNTech томонидан ишлаб чиқилган вакцинага оид сўнгги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, деярли барча коронавирус инфекцияларининг юқиши биринчи инъекциядан сўнг дастлабки 10-12 кун ичида содир бўлади. Шундан сўнг, инфекция юқишидан ҳимоя қилиш жуда юқори даражага -  90% гача етади.

Ремуццининг фикрига кўра, бундай ёндашув июнь ойига келиб жиддий натижаларни қўлга киритиш имконини беради. Негаки гап мавсумий вирус ҳақида бормоқда, унинг тарқалиши ёзда секинлашиши керак ва бу қўшимча афзалликларни келтириб чиқаради. Эксперт коронавирусга қарши курашиш учун жиддийроқ саъй-ҳаракатларнинг кўрилиши талаб қилинишиини таъкидлади. Ремуццининг сўзларига кўра, ҳозирда асосий ҳал этилмаган муаммо янги вакциналарни ишлаб чиқариш бўлиб қолмоқда [3].

 

Туркия Президенти мамлакатда Хитой вакцинаси билан эмланишнинг бошланиш санасини эълон қилди

Аҳолини 14 ёки 15 январь кунидан эмлашни бошлашади. Касаллик статистикасининг яхшиланиб бориши сайин расмийлар карантин чекловларини енгиллаштиришни мўлжаллаб туришибди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш якунлангунга қадар эҳтиёт чораларига тўлиқ риоя этишга чақирди.

"Туркияда COVID-19га қарши эмлаш кампанияси 14 ёки 15 январь куни бошланади", - деди Президент Ражаб Таййиб Эрдўған. [4]

Президентнинг маълум қилишича, мамлакатга Хитой вакцинасини етказиб бериш бошланди. Анқара расмийлари россиялик ва британиялик ишланмалар устидан ҳам кузатиб боришмоқда, деди Эрдўған. Президент, шунингдек, касалликка чалинишнинг даражаси пасайиши ортидан расмийлар аста-секин инфекция тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чекловларни енгиллаштириб боришларини маълум қилди.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳридин Хўжа эпидемия устидан тўлиқ ғалабага қадар бўшашмасликка чақирди. "Онглилик - бизнинг энг катта қуролимиз. Эмлаш дастури муваффақиятли якунлангунига қадар чекловлар ва чора-тадбирларга тўлиқ риоя қилиш ўта муҳим", - деб ёзади Хўжа ўз Twitter  саҳифасида [5].

Аввалроқ, декабрь ойи бошида Хўжа Туркия Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини ҳозирча сотиб олмаслиги, чунки у лозим лаборатория амалиёти стандартларига жавоб бермаслиги ва Туркияда лицензия ололмаслигини айтган эди. "Шу сабабли у бизнинг қизиқишларимиз доирасидан чиқиб кетди", - дея изоҳ берди Вазирлик раҳбари. Бироқ кейинчалик вазир турк мутахассислари Россия препаратини синовдан ўтказишни бошлаганини айтди [6].

 

Фаластин Россиянинг "Спутник V" коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказди

Фаластин Яқин Шарқдаги COVID-19га қарши "Спутник V" вакцинасини рўйхатга олган биринчи мамлакат бўлди, дея хабар бермоқда Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция фонди (РТТИФ). Препарат ўз клиник синовларини ўтказмасдан жадаллаштирилган процедура бўйича рўйхатга олинди [7].

"Спутник V"  вакцинасининг юқори сифати ва самарадорлиги мамлакатларнинг тобора кўпроқ сони томонидан унга тобора ортиб бораётган қизиқишни чақирмоқда", - дейди РТТИФ раҳбари Кирилл Дмитриев. — Бу эса уни рўйхатга олиш, етказиб бериш ва ишлаб чиқариш географиясининг кенгайишига олиб келмоқда. "Спутник V"  Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африкадан сўнг Яқин Шарқда ҳам тақдим этилишидан мамнунмиз".

Аввалроқ "Спутник V" вакцинаси Аргентина, Боливия, Сербия ва Жазоирда жадаллаштирилган режимда рўйхатга олинган эди. Яқин Шарқнинг яна бир давлати - Саудия Арабистони декабрь ойида Pfizer ва BioNTech компанияларидан америкалик вакцинани қўллашга рухсат берди [8, 9].

Сўнгги маълумотларга кўра, Фаластинда пандемия бошланганидан буён коронавирус билан 147 400 нафар киши касалланиб, 1604  нафар одам  вафот этди [1].

 

Украинада Хитойнинг COVID-19га қарши вакцинаси ишлаб чиқарилади

Украинанинг "Лекхим" фармацевтика компаниялари гуруҳи Хитойнинг Sinovac Biotech вакцина ишлаб чиқарувчиси билан Украинага 2021 йилнинг март ойида COVID-19га қарши 5 миллион дозани етказиб бериш бўйича шартнома имзолади [10].

Ушбу шартноманинг доирасида 2022 йилда Украинанинг Харьков шаҳридаги корхонада вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Украинада SARS-CoV-2 вирусига қарши вакцина ишлаб чиқаришни дистрибуция қилиш ва маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик бўйича музокаралар деярли 10 ой давом этди.

Хитой ишлаб чиқаришидаги вакцинани сотиш билан бир қаторда, ҳамкорлик Украинада 2022 йилдан вакцина (шу жумладан, CoronaVac)ларнинг тайёр доривор шаклларини кенг кўламли ишлаб чиқаришни ташкил этишни кўзда тутади, 2025 йилдан эса вакцинанинг асосий рўйхатини тўлиқ ишлаб чиқариш циклини ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

 

Қирғизистонга синовларни ўтказиш учун Pfizer вакцинаси келиб тушди

CОВАХ дастури доирасида Американинг Pfizer компанияси томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19га қарши вакцина клиник синовларни ўтказиш учун Қирғизистонга етказиб берилди. Бу ҳақда 12 январь куни Республика Соғлиқни сақлаш вазири Нурболот Усенбаев мамлакат Ҳукумат уйида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди [11].

Усенбаевнинг аниқлик киритишича, у раҳбарлик қилаётган муассаса эмлашларни қабул қилиш шароитлари, таъминлаш ва сақлаш шароитлари ҳамда тез ташкил этишни ўрганиб чиқиши керак: "Биз эмлашларни қабул қилиш шароитлари, таъминлаш ва сақлаш шароитлари ҳамда тез ташкил этишни ўрганиб чиқишимиз керак. Ушбу вакцинани ишлатиш учун биз -70 даражадаги совуқ занжирни тақдим этишимиз керак. Афсуски, бугун бизда бундай совуқ занжир йўқ. Шунинг учун биз маблағларни топишимиз керак. Шунингдек, биз бир қарорга келиш учун яна бир неча вакциналарни ўрганиб чиқишимиз керак".

Шу билан бирга, у Қирғизистон ҳукумати COVID-19га қарши иккита россиялик препаратни олиш бўйича ҳам музокаралар олиб бораётганини таъкидлади. Аввалроқ Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов ҳам республика коронавирусга қарши Россия вакцинасини олишдан манфаатдор эканини айтган эди [12].

Эмлаш ҳақида гапирар экан, Усенбаев биринчи навбатда қизил зоналарда ишлайдиган тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, ижтимоий соҳа ходимларнии эмлаш мўлжалланаётганлигини маълум қилди. Шунингдек ҳукумат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини эмланишини таъминлаш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда [13].