Янгиликлар

СOVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжест (12.01.2021 ҳолатига)

COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Исроилда одамларга вакцинанинг иккинчи дозасини киритишни бошлашди, ҳар бештадан биттаси эмланиб бўлди

Исроилда COVID-19га қарши эмлаш компанияси ўтган йилнинг 19 декабрь куни бошланган эди - шундан буён аҳолининг 20% аллақачон эмланиб бўлди, баъзиларга эса ҳаттоки препаратнинг иккинчи дозаларини кирита бошлашди, хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги [2].

Исроилда коронавирусга қарши такрорий эмлаш 10 январь, якшанба куни бошланди. Расмийларнинг сўзларига кўра, улар февраль ойининг бошларига келиб аҳолининг энг заиф гуруҳларини аниқ ҳимоя қилишлари мумкин, бу эса мамлакатдаги айрим карантин чекловларини енгиллаштириш имконини беради.

Pfizer ва BionTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцинаси билан биринчи эмлашларни декабрь ойида 60 ёшдан ошган маҳаллий аҳоли, тиббиёт ходимлари, шунингдек, соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммога эга бўлганлар томонидан олинди. 9 январь ҳолатига Исроилда яшаётган барча кекса одамларнинг 72% аллақачон эмланиб бўлди.

Дастлабки прогнозларга кўра, март ойининг ўрталарига келиб, мамлакатдаги 9 миллион аҳолидан 5 миллион нафарга яқини вакцинани олиб бўлади, бу Исроилга коронавирус пандемиясидан биринчилардан бўлиб чиқиш имконини бериши керак. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуга кўра, ҳозирги ҳар куни 150 000 нафар одам ўрнига 170 000 нафар одамлардан эмлашни бошлаган ҳолда яқин кунларда улар эмлаш суръатини жадаллаштиришни режалаштирмоқда [3].

Бразилияда Россиянинг «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш эълон қилинди

Бразилияда «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш шу ҳафта бошланади, деб хабар берилмоқда вакцинанинг Twitter саҳифасидаги расмий аккаунти [4].

«Бразилия 15 январь куни «Спутник V» ишлаб чиқаришни бошлайди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция фонди (РТТИФ) раҳбари Кирилл Дмитриев Россия препаратини ишлаб чиқариш Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Кореяда ҳам йўлга қўйилганини айтган эди [5].

Индонезияда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси маъқулланди

Индонезиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифати устидан санитария назорати бошқармаси 11 январь, душанба куни Хитойнинг Sinovac Biotech Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинасидан шошилинч фойдаланиш учун расман рухсатнома берди, хабар бермоқда Индонезия оммавий ахборот воситалари. Юқори хавф гуруҳларига кирувчи одамларни эмлаш шу ҳафта бошланиши кутилмоқда [6].

Индонезияда вакцинадан фойдаланишга рухсат дори-дармонларни назорат қилиш бўйича агентлик унинг самарадорлигини тасдиқлаганидан сўнг берилди. Индонезияда маълум қилишларича, Sinovac вакцинасининг самарадорлиги 65,3% ни ташкил этади. Хитой вакцинасининг хавфсизлиги ва самарадорлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан белгиланган стандартларга жавоб беради [7].

Аввалроқ Индонезия Президенти Жоко Видодо коронавирусга қарши вакцинанинг Индонезия аҳолисига бепул тақдим этилишини маълум қилганди. Бироқ, тиббиёт ходимлари биринчи бўлиб эмланади. Бунинг учун 2020 йилнинг декабрь ойида Индонезияга етказиб берилган Sinovac вакцинасининг 3 миллион дозаси ишлатилади.

Гамалея номидаги марказ раҳбари «Спутник V" вакцинасининг коронавирус мутацияларига барқарорлигини баҳолади

«Спутник V" вакцинасининг ижодкорлари коронавируснинг мутацияланишга қодирлиги ҳақида билишган ва буни препаратни ишлаб чиқишда инобатга олишган, деди Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинсбург.

«Вакцинани яратишда албатта вируснинг мутацияга учраши инобатга олинди. Барча мезонларга кўра, янги штаммлар ҳозирча вакцинанинг самарадорлигига таъсир қилаётгани йўқ», - дея қайд этди олим [8].

Вакил ўзи бошчилигидаги марказ ҳозирча SARS-CoV-2 коронавирусининг «британиялик» штамми намунасини олмаганини таъкидлади. Худди шу пайтнинг ўзида, Гинсбургнинг фикрига кўра, вируснинг ноёб мутацияларини Россияда ҳам топиш мумкин. У бу ҳали содир бўлмаган, деб тахмин қилди, негаки мамлакатда Буюк Британияга нисбатан жуда кам намуналари секвенлаштирилади.

«Агар Британия, ЖАР ва Бразилияда аллақачон ўз штаммлари бўлса, биз ўзгартирилган хусусиятлари бўлган ўз россиялик штаммимизни топишимизни интизорлик билан кутиб турибмиз. Қаерда британияликлар ишласа, ўша ерда уларнинг штаммлари ажралиб чиқмоқда, Россиянинг Британиядан нимаси кам, у анча катта, бизда аллақачон янги штамм аниқланган бўлиши керак эди», - қўшимча қилди Гинсбург.

Яқинда Россияда коронавируснинг «британиялик» штаммининг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойи охиридан бери Британиядан мамлакатга коронавирус билан касалланган 32 нафар киши учиб келган, улардан фақат биттасида янги штамм бўлган. Россиялик фуқаро ўтган йилнинг охирида ватанига қайтган, касалликнинг кечиши аломатларсиз давом этган [9].

«Спутник Лайт» вакцинасининг тадқиқотида 150 нафар кўнгилли иштирок этади

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотларни ўтказиш учун рухсатномалар реестрига кўра, «Спутник Лайт» коронавирусга қарши вакцинаси 150 нафар кўнгиллиларда синовдан ўтказилади [10].

11 январь, душанба куни маълум бўлишича, Вазирлик «Спутник Лайт» вакцинасининг клиник синовларини ўтказиш учун рухсатнома берган. «Беморлар сони - 150 та», - дейилади ҳужжатда [10].

Аввалроқ Гинсбург ишлаб чиқариш технологиясида ўзгаришлар киритиш талаб қилинмаслигини маълум қилганди. «Лайт-вакцина» киритилгандан уч ой ўтгач, «Спутник V«нинг иккинчи компонентини етказиб бериш мумкин бўлади, шунда у тўла-тўкис эмлаш бўлади [11].

Манбалар:

  1. Reported Cases and Deaths by Country, Territory, or Conveyance // https://www.worldometers.info/coronavirus/
  1. End in sight? Israel rolls out COVID booster shots // https://www.reuters.com/articl...
  2. В Израиле начали вводит людям вторую дозу ваксины, привит уже каждый пятый // https://news.liga.net/world/ne...
  1. Brazil Flag of Brazil will start production of «Спутник V» V on January 15th // https://ria.ru/20210111/»Спутник V» -v-1592507008.html
  1. Анонсировано производство «Спутника V" в Бразилии // https://ria.ru/20210111/»Спутник V» -v-1592507008.html
  1. Indonesia green-lights emergency use of Chinese vaccine // https://abcnews.go.com/Health/...
  1. Китайская вакцина против коронавируса получила одобрение в Индонезии // https://regnum.ru/news/polit/3...
  1. Гинсбург отсенил устойчивост «Спутника V» к мутациям нового коронавируса // https://news.ru/society/gincburg-ocenil-ustojchivost-»Спутник V» a-v-k-mutaciyam-novogo-koronavirusa/
  1. Гинсбург отсенил устойчивост ваксины «Спутник V" к мутациям коронавируса // https://ria.ru/20210111/vaktsina-1592542449.html
  1. В исследовании ваксины «Спутник Лайт» примут участие 150 доброволсев // https://ria.ru/20210111/vaktsina-1592549961.html
  1. Минздрав разрешил испытания ваксины «Спутник Лайт» от коронавируса // https://radio»Спутник V» .ria.ru/20210111/layt-1592551481.html