Янгиликлар

СOVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжест (10.01.2021 ҳолатига)

COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Буюк Британия учинчи вакцинани маъқуллади

Британия ҳукумати Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқилган мамлакатда учинчи COVID-19га қарши вакцинадан фойдаланиш учун рухсатнома берди. «Бу ажойиб янгилик: бу даҳшатли касалликка қарши курашиш учун арсеналимизда янги қурол пайдо бўлди», - маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазири Метт Хенкок [2, 3].

ОАВ маълумотларига кўра, Буюк Британия ҳукумати ушбу вакцинанинг 7 миллион дозасига буюртма берди, яна 10 миллион дозага буюртма бериш режалаштирилмоқда. Бироқ, бу дозалардан март ойига қадар фойдаланиш имкони бўлмаслик эҳтимоли мавжуд [4].

Бу Буюк Британия ҳукумати томонидан тасдиқланган учинчи коронавирусга қарши вакцинадир. 2020 йилнинг охирида мамлакат Pfizer ва BioNTech компанияларининг COVID-19га қарши вакцинаси, шунингдек AstraZeneca компаниясининг препаратнии фавқулодда қўллашни тасдиқлади.

Аввалроқ кенг кўламли клиник тадқиқот 18 ёшдан катта ёшдаги одамларга коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олишда Moderna вакцинасининг самарадорлигини кўрсатгани, 30 мингга яқин киши вакцина синовларида иштирок этгани маълум қилинган эди. Синовлар пайтида препарат 94,1% самарадорлигини кўрсатди.

Вакцина Moderna применяется в виде двух инексий с интервалом 28 дней. В Великобритании уже около 1,5 млн человек получили первую из двух необходимых инексий ваксины от COVID-19.

Moderna вакцинаси 28 кунлик интервалда иккита инъекция кўринишида қўлланилади. Буюк Британияда 1,5 миллионга яқин киши COVID-19га қарши вакцинасининг иккита талаб қилинган инъекциясидан биринчисини олиб бўлди.

Меркел Германияда эмлаш суръатларига баҳо берди

Германия канцлери Ангела Меркел мамлакатда 2020 йилнинг декабрь ойи охирида бошланган коронавирусга қарши эмлаш суръатларининг фақат ўсиб боришига ишонч билдирмоқда. Сиёсатчи бу ҳақда 2021 йилдаги ўзининг илк видеомурожаатида маълум қилди. У шанба куни, 9 январда канцлер сайтида чоп этилди. [5]

«Бу секин бошланиш. Аммо бир неча юз минг киши аллақачон эмланиб бўлди ва ҳар куни уларнинг сони ортиб бормоқда. Эмлаш суръатлари ўсишда давом этади», - таъкидлади Меркел. Бунда у барча хоҳиш билдирганларни эмлаш учун Германияда етарли вакцина борлигини таъкидлади.

Канцлернинг фикрига кўра, қишнинг яқин орадаги ҳафталари пандемиянинг бутун давридаги энг оғир пайт бўлади. Шу муносабат билан, у камида 31 январгача қадар мамлакатда амалда бўладиган локдаун режимига риоя қилиш муҳимлигини таъкидлади. У бу карантин чекловларини «оғир, лекин зарур» деб атади [6].

Германия IDT Biologika компаниясининг вакцинаси паст иммун жавобни кўрсатди

Германиянинг IDT Biologika биофармацевтик компанияси ва Инфекция тадқиқотлари немис маркази (DZIF) томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцина клиник текширувларининг биринчи босқичи паст иммун жавобни кўрсатди, маълум қилишди тадқиқотлар ўтказилган Гамбург-Эппендорф клиникасида [7].

Октябрь ойида ишлаб чиқувчилар Германияда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсат олишди. Бу клиник синовларнинг иккинчи босқичи янада кенг кўламда ўтказилиши ва кекса ёшдаги кўнгиллиларни ўз ичига олиши тахмин қилинган эди.

Клиниканинг хабарига кўра, вакцина 30 нафар иштирокчида синовдан ўтказилди.

«Вакцина хавфсиз ва ножўя таъсирларнинг паст даражасида яхши кечади, аммо, дастлабки натижаларга кўра, иммун жавоб кутилганидан паст бўлиб чиқди. Сабаблари аниқланиши заҳоти клиник синовлар давом этиши керак», - дейилади баёнотда. [8]

Қайд этилишича, йил бошига режалаштирилган тадқиқотнинг иккинчи босқичи энди қолдирилмоқда [9].

Вирусга қарши ишлаб чиқилаётган векторли вакцина модификацияланган ва зарарсизлантирилган табиий чечак вирусининг асосида амалга оширмоқда.

Хитой аҳолиси COVID-19га қарши вакцинани бепул олади

Вакцинадан умумий фойдаланиш имкони пайдо бўлиши заҳоти Хитой аҳолиси COVID-19га қарши бепул эмланишини мумкин бўлади, хабар берди 9 январь, шанба куни бўлиб ўтган брифингда Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси бошлиғининг ўринбосари Цзен Исин [10].

"2020 йилнинг 15 декабрида бошланган аҳолининг муҳим гуруҳлари учун коронавирусга қарши эмлаш босқичи даврида барча даражадаги ҳукуматлар COVID-19га қарши эмлашни илгари суриш учун харажатларни ташкил этиш ва тақсимлашни кафолатлайди, жисмоний шахслар вакцина ва эмлаш учун ҳар қандай харажатлардан озод этилади», - маълум қилди Цзен Исин [11].

Ўз навбатида, Тиббий суғурта бўйича давлат бошқармаси раҳбари ўринбосари Ли Тао вакцина бозорга келиб тушишидан кейин мамлакат аҳолиси COVID-19га қарши вакцина билан ихтиёрий равишда бепул эмланиши мумкинлиги, бунда белгиланган нархда тегишли корхоналар томонидан тақдим этилган вакцина ва эмлашнинг барча харажатларини тиббий суғурта жамғармаси ва мақсадли молия жамғармалари ўз зиммасига олишини маълум қилди.

Цзен Исин томонидан илгари кўрсатилганидек, биринчи босқичда вакцина божхона хизмати инспекторлари, тиббиёт ходимлари, иши импорт қилинган музлатилган маҳсулотлар билан боғлиқ ходимлар, денгиз ва ҳаво транспорти соҳасида ишлайдиган ходимлар, денгиз маҳсулотлари бозорларининг ходимлари, шунингдек жамоат транспорти ходимлари томонидан олинади.

Бундан ташқари, оғир эпидемиологик вазиятга эга мамлакатларда ишга ёки ўқишга борадиган одамларга ҳам эмланиш ўтказилади.

Иккинчи босқичда вакцина бозорга келиб тушганда ёки уни ишлаб чиқариш ҳажмлари ошганда эмланувчи одамларнинг доираси кенгайтирилади [12].

Қозоғистон қандай қилиб «Спутник V"ни оммавий ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда?

Қозоғистонда COVID-19 га қарши Россия «Спутник V“ вакцинасини кенг миқёсда ишлаб чиқариш февраль ойининг иккинчи ярмида йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Қарағанда фармацевтика мажмуаси» МЧШ (ҚФК) Ижрочи директори Ерикбек Агатанов маълум қилди [13].

Қозоғистон корхонасида ишлаб чиқарилаётган препаратнинг экспериментал намуналари аллақачон Гамалея номидаги марказга сифатини баҳолаш учун юборилди. Кейинги ойда компания 80 минг дозани республика тиббиёт муассасаларига бериш, апрель ойидан эса ишлаб чиқаришни 600 минг ҳажмига етказишни режалаштирмоқда. Қозоғистон мутахассислари «Спутник V«ни хавфсиз ва юқори самарали вакцина деб аташади.

«Биз тажриба церийаларини ишлаб чиқардик, уларни Гамалея номидаги институтга юбордик. Улар сифатини ўрганмоқдалар. Биз керакли сифатдаги вакцинани ишлаб чиқарганимиз тасдиқланадиган бўлса, бизга Қозоғистонда рўйхатга олиш учун розилик берилади. Бу процедурани февраль ойининг ўрталаригача тугатишни мўлжалламоқдамиз», - деди Агатанов.

Ерикбек Агатановнинг сўзларига кўра, «Спутник V" ишлаб чиқариш технологиясининг трансфери ноябрь ойида Россия ва Қозоғистон президентлари даражасида эришилган келишувлар туфайли жуда қисқа вақт ичида ташкил қилинди.

Февраль ойида Қарағанда корхонаси Қозоғистондаги тиббиёт муассасаларига 80 мингга яқин «Спутник V" дозалари, март ойида — 150 мингта дозаларини етказиб бериш, апрель ойидан вакцинанинг биринчи ва иккинчи компонентларини ҳар ой 600 минг дозадан чиқаришни режалаштирмоқда.

Манбалар:

  1. Reported Cases and Deaths by Country, Territory, or Conveyance // https://www.worldometers.info/...
  1. Britain approves Modernaʼs COVID-19 vaccine, eyes spring rollout // https://www.reuters.com/articl...
  1. Britain approves Modernaʼs COVID-19 vaccine for use // https://news.abs-cbn.com/overs...
  1. Великобритания разрешила применение ваксины Moderna от коронавируса // https://www.swissinfo.ch/rus/%...
  1. "Besonnenheit und Rücksicht werden sich auszahlen" // https://www.bundeskanzlerin.de...
  1. Меркел отсенила темпы вакцинатсии в Германии // https://www.dw.com/ru/koronavi...
  1. COVID-19 vaccine developed by German research group fails in early trial // https://www.reuters.com/articl...
  1. Вакцина немеской компании IDT Biologika показала низкий иммунный ответ // https://ria.ru/20210108/vaktsi...
  1. Germany Halts IDT Biologika Vaccine Trials After Underwhelming Results // https://www.urdupoint.com/en/w...
  1. China to provide COVID-19 vaccines free of charge – official // https://www.reuters.com/articl...
  1. Жители Китая бесплатно получат ваксину от COVID-19 // https://ria.ru/20210109/vaktsi...
  1. China to provide COVID-19 vaccines free of charge // https://www.channelnewsasia.co...
  1. Как Казахстан готовится к массовому производству «Спутника V» // https://russian.rt.com/ussr/ar...