Янгиликлар

ZF2001 рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовлари бўйича баёнот

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан Хитойнинг Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компаниясида ишлаб чиқарилган ZF2001 рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовлари амалга оширилмоқда. Синовда 18 ёшдан катта, сурункали касалликларга чалинмаган, 5000 та кўнгилли иштирокчиларни жалб этиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш билан бир қаторда танлаб олинган кўнгиллиларга 1-доза вакцина билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўнгиллилар синов жараёнида жами уч доза вакцина билан эмланиши кўзда тутилган.

Синов вакцинаси бу – тадқиқот натижасида яратилган вакцина тури бўлиб, клиник синовларда қўллаш учун мўлжалланган ва тегишли ташкилотлардан тасдиқланмагунча, сотувга чиқарилмайди. Мазкур вакцина CHO ҳужайраларида ишлаб чиқарилган янги коронавируснинг рецепторга боғланувчи оқсилнинг (инглизча қисқартма: NCP-RBD) рекомбинант шаклини тозалаб, алюминий гидроксиди қўшиш орқали тайёрланган. Ушбу тадқиқот вакцинаси ҳар бир идиши 25мг /0.5мл/флакон шаклида бўлиб, 25мг янги коронавируснинг рецепторга боғланувчи оқсилнинг (NCP-RBD) рекомбинант шакли ва 0.25мг алюминий гидроксидидан иборат.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тадқиқотда иштирок этиш ёки этмаслик тўлақонли ихтиёрий. Синов даври мобайнида кўнгиллилар синовни давом эттиришга мажбурланмайди. Ушбу синовда иштирок этишга қарор қилган номзод розилик хатига имзо чекиши ва уни бир нусхасини ўзингизда сақлаши сўралади. Синовда қатнашишга қарор қилишдан аввал, COVID-19 га алоқадор симптомлар йўқлиги ва COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлигингизга шубҳа юклиги тасдиқланиши керак. Шунингдек, номзод COVID-19 вакциналарининг синовида иштирок этмагани ва иштирок этмаслигини тасдиқлаши лозим.

Тадқиқотда қатнашишга қарор қилган номзоднинг касаллик тарихи, саломатлик кўрсаткичлари, вакцинани қабул қилганидан сўнги йиғилган маълумотлар ва шу каби бошқа маълумотларни ёзиб олинади. Шу билан бирга номзодларга янги коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкинлиги тўғрисида кўрсатмалар берилади.