Янгиликлар

Ёш олимлар учун “Илм-фан ва инновациялар” халқаро конференцияси

Ёш олимларни жорий йилнинг 18 октябрида бўлиб ўтадиган илм-фан ва инновацион жараёнларни ривожлантиришнинг долзарб муаммоларига бағишланган «Илм-фан ва инновациялар» халқаро конференциясида иштирок этишга таклиф этамиз. 

Конференция ташкилотчиси: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази.

Конференциянинг асосий мақсади – илм-фан ҳамжамиятига ва потенциал инвесторларга биология, физика, кимё ва геология каби табиий фанлар бўйича ёш олимларнинг замонавий ютуқларини тақдим этиш, шунингдек, илм-фан, техника ва технологияларнинг устувор йўналишлари бўйича олиб борилаётган тадқиқотларнинг замонавий тенденциялари ва натижалари билан ўртоқлашишдир.

Конференция иштирокчилари етакчи маҳаллий ва хорижий экспертлар билан иқтисодиёт тармоқларида инновацион технологияларни жорий этиш соҳасидаги мавжуд тенденцияларни муҳокама қилишлари кўзда тутилган.

Қуйидаги йўналишлар бўйича тезислар қабул қилинади:

  • Геология фанлари
  • Биология фанлари
  • Физика фанлари
  • Кимё фанлари
  • Тиббиёт фанлари
  • Фармацевтика фанлари
  • Қишлоқ хўжалиги фанлари
  • Иқтисодиёт фанлари
  • Ахборот-коммуникация технологиялари

 

Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўтказилади.

Конференцияда иштирок этиш учун 2019 йил 31 августгача бўлган муддатда cat-conference@yandex.com электрон почта манзилига ҳолда иштирок этиш учун ариза (ариза илова қилинади) ва маъруза тезиси (2 бетдан ошмаслиги керак, расмийлаштириш талаблари ва намуна илова қилинади) юборилиши керак. Мақола ва аризани ўз ичига олган файллар номи биринчи муаллифнинг фамилияси билан мос келиши керак. Хат мавзусида иштирок этиш кутилаётган секция номи кўрсатилиши керак.

Ташкилий қўмита конференция мақсадига мос келмайдиган материалларни рад этиш ҳуқуқига эга. Мақоланинг оригиналлиги 60% дан кам бўлмаслиги керак. Мақола муаллифлари тақдим этилган материалларнинг мазмуни ва савияси учун шахсан жавобгардир.

2019 йил 5 сентябрдан кейин берилган аризалар Ташкилий қўмита томонидан кўриб чиқилмайди.

Конференция доирасида қуйидагилар ўтказилади:

  • пленар йиғилиш;
  • илм-фан, шунингдек илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича секциялар иши;
  • оғзаки муҳокамалар;
  • инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича тренинг-семинар.

Конференцияда иштирок этиш шакллари:

  • маъруза;
  • оғзаки чиқиш;
  • сиртқи иштирок;
  • маҳорат дарслари ўтказиш.

 

Конференциянинг энг яхши маърузалари ОАК рўйхатига киритилган «Илм-фан ва инновацион ривожланиш» журналида илмий мақолалар кўринишида чоп этиш учун тавсия этилади.  Конференция натижалари бўйича танлаб олинган энг яхши лойиҳаларга Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган стартап-лойиҳалар танловининг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун лойиҳани тайёрлашда консалтинг ёрдам кўрсатилади.

Конференцияда иштирок этиш бепул.

Конференция материаллари бўйича тўплам тайёрланади. Конференция материаллари тўплами ва қатнашчининг гувоҳномаси, агар аризада ушбу хизматнинг зарурлиги тўғрисида кўрсатма берилган бўлса, пуллик асосда тақдим этилади. Тўпламнинг электрон версияси Илғор технологиялар марказининг веб-сайтида эълон қилинади.

Қўшимча маълумотни конференция илмий котиби Ю.В.Левицкаянинг телефон рақами +998935310113 ёки конференция электрон манзили орқали олишингиз мумкин.

Ташкилий қўмита раиси – Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари, б.ф.д. Абдуллаев А. А.

 

Конференция материалларини расмийлаштиришга талаблар

Хабар матни Microsoft Word редакторида расмийлаштирилиши керак. Саҳифа формати – А4. Барча ҳошиялар – 20 мм. Шрифт тури – Times New Roman, ҳажми –  14 pt, сатр оралиғи – бир қатор, теккислаш – кенглик бўйича, хат боши оралиғи – 1,25 см. Ҳаволалар (7 дан ортиқ бўлмаган) матнда ишлатилган манбалар рўйхати (давлат стандарти талабларига мувофиқ) бўйича рақами кўрсатилган ҳолда тўғридан-тўғри қавслар ичида хабарнинг охирида жойлаштирилади.

Мақола материаллари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  1. Номи (саҳифанинг ўртасида ярим қора шрифтда бош ҳарфларда ёзилади).
  2. Муаллиф/муаллифларнинг Ф.И.Ш. мақола номидан 1 интервал оралиғида (саҳифа ўртасида ярим қора шрифтда ёзилади).
  3. Муассаса ёки ташкилот номи (саҳифа ўртасида оддий шрифтда ёзилади).

Матнда алоҳида бўлимлар орқали тадқиқотнинг долзарблиги, фойдаланилган материаллар ва услублар, олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси кўрсатилиши керак.

Иштирок этиш учун аризаМатериални расмийлаштириш намуна