Янгиликлар

СOVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжест (23.11.2020 ҳолатига)

 

 COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз.

2020 йилнинг 23 ноябрь ҳолати

Америкалик олимлар инвазив бўлмаган COVID-19 детекторини ишлаб чиқишди

A&M Texас университети қошидаги Texas A&M System компанияси ва Worlds Incorporated (IT-технологиялари соҳасида интеллектуал мулкнинг етакчи ишлаб чиқувчиси ва лицензия эгаси) COVID-19 детекторини сунъий интеллект асосида ишлаб чиқишда ҳамкорлик қила бошлади [2].

Ушбу ишланма мис тешикли унга пуфлаш керак бўлган бир марталик похолпоячани ўзида намоён қилади. Қурилма COVID-19ни автоматик равишда аниқлайди ва ташхислайди, натижалар эса дарҳол смартфонда қайд этилади. Бу похолпоячалар одамларнинг катта гуруҳлари COVID-19 ёки бошқа юқумли касалликларни оний текшириш керак бўлган жойлар (мактаблар, заводлар, ҳарбий базалар ва бошқалар)да жойлашган "Worlds Protect" деб номланган махсус киоскларда жойлашган бўлади.

"Одамлар фақат шунчаки олдига бориши ва том маънода қурилмага нафас чиқариши мумкин. Бу бутунлай инвазив эмас. Ҳеч қандай тегинишлар йўқ. Ва сиз тез натижани оласиз", - таъкидлайди Worlds Inc президенти Крис Роде. [2]

Прототиплардан бири пайшанба куни A&M Teхас университети кампусида талабаларни тестдан ўтказиш учун ўрнатилди. Бундан ташқари, Worlds Protect аниқлигига ишонч ҳосил қилиш учун икки натижаларни  солиштириш учун улар шунингдек ПЗРга тестдан ўтишади. Бундан ташқари, 800 киши Огайода ва Юта штатидаги Brigham Young университетида ушбу қурилма ёрдамида тестдан ўтказилди. Натижалар кўрсатишича, Worlds Protect аниқлиги коронавирусни ташхис қилиш учун энг самарали усул сифатида эътироф этилган ПЗР тестлари билан солиштириш мумкин.

ЖССТ: Европада янги COVID-19 ҳолатларининг кўпайиши ижтимоий чекловларнинг ортишига сабаб бўлмоқда

Европада янги коронавирус тарқалиши ошгани сари мамлакатларнинг ҳукуматлари тобора кескин карантин чораларини кўрмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган ҳафта мобайнида дунёда 4 миллионга яқин янги COVID-19 ҳолатлари рўйхатга олинган, 60 минг киши ҳаётдан кўз юмган. Шу билан бирга, Европада барча инфекция юқиш ҳолатларининг 46% ва барча ўлимларнинг 49% қайд этилди [3].

ЖССТ маълумотларига кўра, жорий йилнинг март ва апрель ойларида ўрнатилган "рекордлар"дан ошиб, сентябрь ойидан бери Европада COVID-19дан кунлик касаллик ҳолатлари ва ўлимлар сони ўсиб бормоқда. Европа мамлакатларида касалланганларнинг кунлик сони 247 мингга етди.

Энг кескин ўсиш Австрияда қайд этилган бўлиб, унда янги ҳолатлар сони ўтган ҳафтага нисбатан 30% га ошган. Буюк Британия 50 000 дан ортиқ ўлим ҳолатлари рўйхатга олинган биринчи Европа мамлакатига айланди ва Франция 2 миллиондан ортиқ касалланганлар сони билан Америка Қўшма Штатлари, Ҳиндистон ва Бразилиядан кейин дунёда тўртинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, ўтган кун давомида Францияда вафот этганлар сони 1,2 мингдан ортиқ бўлиб, янги "жаҳон рекорди"га айланди.

Шу аснода Европа ҳукуматлари коронавирус тарқалишини жиловлашга қаратилган ижтимоий алоқаларни чеклаш бўйича янги чоралар кўрмоқда. Жаҳон ахборот агентликлари (Deutsche Wелле, Forbes, Reuters, Guardian) кўрсатишича, фақат ноябрь ойида Бельгия, Франция, Германия, Буюк Британия, Испания, Италия, Греция, Португалия, Латвия ва Австралияда янги чекловлар қабул қилинди [4, 5, 6, 7].

Европада COVID-19 ҳолатларининг ўсиб бораётганига жавобан қаттиқроқ чекловлар киритилиши сайин ушбу чораларга қарши ижтимоий тартибсизликлар ва норозиликлар кучаймоқда.

Хитой пандемиядан сўнг жаҳон тузуми бўйича таклифларни илгари сурди

Хитой Президенти Си Цзиньпин шанба куни бўлиб ўтган G20 саммитида сўзга чиқиб, COVID-19 пандемияси тугаганидан сўнг G20нинг халқаро тартиб ва жаҳон тузумидаги ўрни билан боғлиқ таклифларни илгари сурди [8].

Шу йилнинг ноябрь ойида G20 мамлакатларининг етакчилари 15-саммитини ўтказишганда, дунё 2008 йилги молиявий инқироздан ҳам жиддий инқирозга дуч келди. "Шу йилнинг охирида инсоният ўтган юз йилликдаги энг жиддий пандемияни бошдан кечирмоқда, унинг натижасида миллиондан ортиқ одам вафот этди. Жаҳон иқтисодиёти таназзулга юз тутди ва коронавирус пандемияси таъсири 2008 йилги глобал молиявий инқироз оқибатларидан анча жиддийроқдир", - деди Хитой Президенти Си Цзиньпин.

Си Цзиньпиннинг  G20 15-саммитидаги нутқи "Пандемияни биргаликда қарши олиб, умумий келажакни  қуриш" деб номланган.

Хитой раҳбари ўз нутқида вакциналар устидаги ишларни таъкидлаб ўтди. У Хитой COVID-19 вакциналарини бутун дунёга тақдим этиш орқали ривожланаётган мамлакатларга кўмак бериш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини таъкидлади. Давлат раҳбари, шунингдек, "тарифлар ва тўсиқларни камайтириш, асосий тиббий товарлар савдосини эркинлаштириш имкониятини ўрганишни таклиф қилди". "Биз сиёсат ва стандартларни янада мувофиқлаштиришимиз ва одамларнинг тартибли ҳаракатланишига кўмак бериш учун "экспресс-йўлакларни" яратишимиз керак",  - деди Си Цзиньпин. [9]

Олимлар коронавирус қизамиқ епидемиясига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди

COVID-19 пандемияси глобал иммунизация ва вакцина ёрдамида олдини олиш мумкин бўлган касалликларга қарши курашга чуқур таъсир кўрсатди: 2020 йилнинг биринчи ойларида компаниялар турли касалликлар учун вакциналарни ишлаб чиқаришни тўхтатди ва кўплаб мамлакатларда мунтазам иммунизация хизматларининг тизими COVID-19 пандемиясининг бошланиши билан бузилди.

Бироқ, моделлаштирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, қизамиқ каби касалликларга қарши эмлашни кечиктириш хавфи COVID-19 билан боғлиқ хавфлардан устун туради. Шундай қилиб, Мельбурндаги Мердок болалар илмий-тадқиқот институти олимларининг прогнозларига кўра, коронавирус қизамиқнинг авж олишига сабаб бўлиши мумкин. Тадқиқот The Lancet илмий журналида чоп этилди [10].

Мутахассисларнинг фикрича, кўплаб мамлакатларда коронавирус туфайли болалар қизамиққа қарши эмланмаган. Бу келажакда унинг авж олиб кетишига олиб келиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, эмланмаган болаларда қизамиқ эпидемияси бўлиши эҳтимоли қарийб юз фоизни ташкил этади. ЖССТ маълумотларига кўра, 94 миллион бола бу йил мунтазам эмлашни ўтказиб юборган [11].

«Спутник V» яратувчилари Ғарб вакциналаридан паст нархни ваъда қилишди

Россия тўғридан-тўғри инвестиция фондига кўра, "Pfizer ва Moderna компаниялари препаратларининг эълон қилинган нархларини икки баробарга кўпайтириш мумкин, чунки эмлаш икки дозани талаб қилади. "Аввалроқ, октябрь ойида Федерал антимонопол хизмати "битта «Спутник V»  инъекциясининг нархи 1 минг рублдан ошмаслиги"ни маълум қилганди [12].

Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V»   вакцинасининг нархи кейинги ҳафта эълон қилинади, хабар қилишди журналистларга Россия тўғридан-тўғри инвестиция фондида [12].

Вакцинани илгари суриш учун Twitter-аккаунтда  «Спутник V» вакцинасининг  нархи Pfizer ёки Moderna вакциналаридан "анча паст " бўлиши ҳақидаги хабар пайдо бўлди.

"Pfizerнингэълон қилинган дозаси учун $19.5 ва Moderna $25-37 нархи аслида улар битта одамга $39 ва $50-74 нархига тўғри келишини билдиради. Pfizer, «Спутник V» ва Moderna вакциналари киши бошига икки дозани талаб қилади. Бироқ, «Спутник V» учун нарх анча паст бўлади", - дейилади хабарда [13]. Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди вакили «Спутник V»  учун нарх кейинги ҳафта эълон қилинишини хабар қилди.

22 ноябрь куни Американинг "Moderna" фармацевтика компанияси коронавирусга қарши вакцинасининг бир марталик дозаси нархи $ 25-37 дан иборат бўлишини маълум қилди. Moderna раҳбари Стефан Бансель бу нархни адолатли деб атади ва уни COVID-19[14] билан беморни даволаш харажатлари билан таққослади.