Янгиликлар

Сирдарё вилоятида ҳам "TECHNOWAYS" технологик ривожланиш марафонининг II мавсумига старт берилди

20 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари О.Тўйчиев ва Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директори А.Собирхонов иштирокчилар билан учрашиб, уларнинг ихтиролари, лойиҳалари ва ғоялари билан танишиб чиқдилар. Жорий йилнинг 5 декабрь куни Сирдарё вилоятида бўлиб ўтадиган саралаш босқич ғолиблари 10 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган финал босқичига иштирок этади.

10 декабрда "TECHNOWAYS" технологик ривожланиш марафонининг финал босқичида барча натижалар эълон қилинади.