Янгиликлар

СOVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжест (19.11.2020 ҳолатига)

 

COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз.

2020 йилнинг 19 ноябрь ҳолати

ЖССТ бир ҳафта ичида коронавируснинг юқишлар сони рекорд даражада ошганини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бир ҳафта ичида коронавируснинг юқишлар сони рекорд даражада ошганини маълум қилди.

Ўтган ҳафта давомида дунё бўйлаб вирусга чалинганлар сони 3 977 223 тага кўпайди. Ўлимга олиб келадиган ҳолатлар сони 59  699 тага етди. Ҳар иккала кўрсаткич ҳам аввалги етти кунда  аниқланган 3 695 495 та  янги касалга чалинганлар ва 54 835 нафар киши ўлганига нисбатан сезиларли даражада ошди.

ЖССТ гарчи  Европа энг кўп касалга чалинганларнинг сони ҳақида хабар беришда давом этаётган бўлса-да, ўтган ҳафта аҳоли саломатлиги ва жамоат  чора-тадбирлари соҳасида яоралар кучайтирилиши натижасида аввалги етти кун нисбатан у 10 фоизга тушиб кетганлигини маълум қилди. Ўтган ҳафта давомида Европада жами 1 840 085 та инфекция юқиш ҳолатлари  ва 29 043 та ўлим ҳолатлари аниқланган.

Шимолий ва Жанубий Америкада бир ҳафта ичида касалланганлар сони 1,45 миллиондан ошди ва 19 минг киши ҳалок бўлди. Жануби-Шарқий Осиё минтақасида 373 мингдан ортиқ киши касалланган бўлиб, етти кун ичида ҳалок бўлганлар сони 4,5 мингдан ошиб кетди.

 

Европа Иттифоқи Covid-19га қарши бешинчи вакцинани сотиб олиш  ҳақида келишиб олди

17 ноябрь куни Европа комиссияси Европа Иттифоқи фуқаролари учун 1,2 миллиард дозали вакциналар учун олдиндан буюртмани расмийлаштирди. Бу Европа Иттифоқи ҳукумати томонидан CureVac фармацевтика компанияси билан маъқулланган бешинчи шартнома бўлиб, у Covid-19 га қарши  вакцинанинг 225 миллион дозасини дастлабки сотиб олишини кўзда тутади [3].

"CureVac билан бугунги шартнома AstraZeneca, Sanofi-GSK, Janssen Pharmaceutica NV ва BioNtech-Pfizer билан имзоланган битимлар, шунингдек, Moderna билан муваффақиятли музокараларни қўшган ҳолда  Европада ишлаб чиқариладиган вакциналарнинг шундоқ ҳам кенг портфелини кенгайтирмоқда. Ушбу вакциналарнинг диверсификация қилинган  портфели ушбу вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланиши заҳоти Европа эмлашга яхши тайёргарлик кўришини таъминлайди", - дейилади Европа комиссияси баёнотида.

Қайд этилишича, аъзо давлатлар паст ва ўрта даромадли давлатларга вакциналарни ҳадя қилишга ёки уларни бошқа Европа давлатларига йўналтиришга қарор қилиши ҳам мумкин.

Американинг "Modernа" компанияси яқинда у томонидан ишлаб чиқилган вакцинани синовдан ўтказишнинг учинчи босқичи 94,5%га  юқори самарадорлик кўрсатганини маълум қилди. Бироқ, аввал хабар берилганидек, ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус  коронавирусга қарши вакцина – фалокатдан қутқазадиган восита эмаслигини, "ўз-ўзидан пандемияни қолдирмаслигини" маълум қилди [5].

Нидерландияда карантин чекловларини енгиллаштиришмоқда

Нидерландия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши суръатининг пасайиши фонида чекловчи чораларни бўшаштирди ва театрларга, музейларга ва бошқа давлат муассасаларига ўз фаолиятини давом эттиришга рухсат берди.

"Рақамлар ҳали ҳам жуда юқори, лекин тренд пастга қараб бормоқда, бу яхши", -  деди Нидерландия Бош вазири Марк Рютте матбуот анжуманида.

Чоршанбадан мамлакатда театрлар, музейлар, кинотеатрлар, клублар, бассейнлар, ҳайвонот боғлари ва мавзувий парклар қайта ишлай бошлайди. Ўтириш мумкин бўлган хоналарда 30 нафаргача одам бўлиши мумкин. Кўчада тўрт кишидан иборат гуруҳ бўлиб юриш ва кунига уч кишигача меҳмонни уйга таклиф қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, тўрт кишидан иборат гуруҳ бўлиб  спорт билан шуғулланишга рухсат берилади.

Бироқ, ниқоб тақиш режими сақланиб қолмоқда: одамларга жамоат жойларида юзларига ниқоб тақиш қатъиян тавсия этилади.

Рютте Рождество ва Янги йил давомида қандай қоидалар амал қилишини тилга олмади. "Биз декабрь ойининг ўрталарида эҳтиёткор оралиқ қадам ташлашга умид қиламиз. Рождество байрамини нишонлашга катта эҳтиёж бор", - дейди соғлиқни сақлаш вазири Уго де Йонге.

Пандемия бошланганидан буён Нидерландияда 450 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланган ва 8,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Коронавирус қандай яширин таҳдидларга эга – шифокор  фикри

Маълумки, коронавирус инфекцияси ошқозон ости безига салбий таъсир кўрсатиб, қандли диабет ривожланиш хавфини оширади. Россиялик мутахассислар буни қандай қилиб олдини олиш кераклигини гапириб беришди.

Эндокринолог шифокор, Қандли диабет институти директори Марина Шестакова коронавирус инфекциясининг яширин таҳдидларини таърифлаб берди ва нима учун диабет билан оғриган одамлар COVID-19 ни оғир кечиришларини гапириб берди .

Аввало, эндокринолог ҳозир коронавирусли беморлар учун мўлжалланган клиникаларда қандли диабет билан оғриган беморлар касалхонага ётқизилганларнинг умумий сонининг қарийб 25% — 30% ини ташкил этишини таъкидлади.

Шифокорнинг сўзларига кўра, ошқозон ости безига ҳам салбий таъсир кўрсатувчи коронавируснинг асосий яширин таҳдидларидан бири семизликдир. Бундан ташқари, бу таҳдидни  вируснинг ўзидан кўра ўз-ўзини изоляция режими ўзида  кўпроқ ифодалайди. Пандемия пайтида жисмоний фаолликни чеклаш, тана вазнини ошириш ва жуда кўп овқатланиш – буларнинг бари диабетнинг иккинчи турига олиб келиши мумкин.

Шестакова, шунингдек, коронавирус организмга қондаги юқори шакар даражасида фаол кириб боради, чунки "у ширинликларни севади" ва глюкоза унинг учун  - ажойиб озуқа муҳитидир. Шунинг учун, қондаги юқори шакар даражаси билан бирга бўладиган диабет, бу хавфли касаллик, негаки у COVID-19 касаллигининг оғир кечишига олиб келиши мумкин.

Яна бир хавф омили - стресс, бу COVID-19га чалинган беморда, ҳаттоки диабет бўлмаганларда ҳам, гипергликемияга олиб келади.

Шифокор ҳаттоки сизда диабет йўқ бўлса ҳам,  қондаги шакар даражасини назорат қилиш, ширинликларни ортиқча емаслик ва ўзингизга кўпроқ жисмоний юклама беришни тавсия этади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, коронавирусга қарши иммунитет олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин

Эрта тадқиқотларниг кўрсатишича, Covid-19 учун иммунитет камида олти ой давом этиши мумкин,  эҳтимол, организмнинг иммун хотирасига боғлиқ равишда бундан ҳам анча узоқ сақланиши мумкин.

Бир неча тадқиқотлар иммун тизимининг оқсил компонентларига қаратилган эди. Сўнгги тадқиқотда COVID-19 дан тузалиб чиққан  19 ёшдан 81 ёшгача  185 нафар америкаликлар иштирок этишди. Уларнинг аксарияти касалликни енгил кечиришган.

Сан-Диегодаги  Калифорния университети Ла-Хойя иммунология институти ва Нью-Йоркдаги Икана тиббиёт мактаби тадқиқотчилари аломатлар бошланганидан кейин турли вақтларда олинган қон намуналарини таҳлил қилиб чиқишди, уларнинг айримлари  касалликдан сўнг 6 ой ўтиб  олинган эди.

Тадқиқотчилар антитаналарнинг олти ойдан саккиз ойгача "барқарор" эканлигини аниқладилар. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича,, иммун хотира B- ҳужайралари деярли барча иштирокчиларда топилган ва вақт ўтиши билан ушбу ҳужайраларнинг ўсиши кузатилганга ўхшайди.

Олимлар, вирусга қарши иммун жавоб илгари ҳисоблангандан кўра анча давомийроқ бўлади, шунга мос равишда, самарали вакцина барқарор ҳимоя иммунитетини келтириб чиқариши мумкин деган хулосага келишди.

Бугунги кунда коронавирусларнинг етти тури маълум бўлиб, уларнинг сўнггиси COVID-19ни чақирадиган SARS-CoV-2дир. SARS-CoV-2дан фарқли ўлароқ бошқа коронавируслар фақат оддий шамоллашни чақиради.