Янгиликлар

СOVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжест (20.11.2020 ҳолатига)

 COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз.

2020 йилнинг 20 ноябрь ҳолати

Pfizer ва BioNTech дан вакцина 95% самарадорликни кўрсатди

18 ноябрда  Pfizer ва BioNTech фармацевтика компаниялари синовларнинг давом этаётган учинчи босқичи доирасида самарадорлигининг сўнгги таҳлилини ўтказишдан сўнг, BNT162b2 вакцинаси самарадорлигини ўрганишнинг барча асосий мезонларига мувофиқ келишини эълон қилишди, дейилади Pfizer веб-сайтида чоп этилган баёнотда [2].

Pfizer ва BioNTech томонидан COVID-19га қарши вакцинанинг клиник синовларидан олинган маълумотларнинг якуний таҳлили 95% даражасида ўз самарадорлигини кўрсатди. Якуний таҳлил ўтган ҳафта хабар қилинганига нисбатан 5% юқори самарадорликни кўрсатди. Клиник синовларнинг учинчи босқичи якунланди [3].

Баёнотда хабар қилинишича, маълумотлар таҳлили вакцина “биринчи инъекциядан сўнг 28 кундан бошлаб, COVID-19 қарши 95%га самарали", деб кўрсатди. "Яқин кунларда" АҚШдаги тартибга солувчи органларга тасдиқлаш учун коронавирус вакцинаси тақдим этилади [2].

Пресс-релизга кўра, АҚШ озиқ-овқат ва дори маҳсулотлари сифати устидан санитария назорати бўйича бошқармаси (FDA) га вакцинадан шошилинч фойдаланишга рухсат бериш учун талаб этилувчи зарур бўлган хавфсизлик назорат нуқтасига эришилди.

 

Pfizer ва BioNTech вакциналарининг кенг кўламли етказиб берилиши Янги йил олдидан бошланиши мумкин

Американинг COVID-19га қарши  вакцинаси ишлаб чиқарувчилари - Pfizer ва BioNTech компаниялари келаси ой АҚШ ва Европада препаратни қўллаш учун шошилинч рухсат олишлари мумкинлигини маълум қилишди [4].

BioNTech Ижрочи директори Угур Сахин АҚШ озиқ-овқат ва дори маҳсулотлари сифати устидан санитария назорати бўйича бошқармаси (FDA) декабрнинг ўрталарида вакцинадан шошилинч фойдаланиш учун рухсат беришни тақдим этиши мумкинлиги ва Европа Иттифоқида шартли маъқуллаш кейинги ойнинг иккинчи ярмида олиниши мумкинлигини айтди [5].

Pfizer ва BioNTech 50 миллион дозагача вакцинани чиқариш ва кейин 2021йилда  1,3 миллиард дозагача ишлаб чиқарилишни режалаштирмоқда. АҚШ расмийларининг айтишича, лицензия битимини олгандан кейин давлат вакцинани 24 соат ичида тарқатишга тайёр.

"Агар ҳамма нарса яхши кетса, декабрь ойининг иккинчи ярмида маъқуллашни олишимиз ва Рождество олдидан етказиб беришни бошлашимиз мумкин, аммо агар ҳамма нарса яхши кетса", - хабар берди Сахин. FDA маслаҳат қўмитаси келгуси режаларни муҳокама қилиш учун 8-10 декабрь куни вакцина ишлаб чиқарувчилари билан учрашишни режалаштирмоқда [4].

 

Ишлаб чиқувчилар Оксфорд вакцинасини кексаларда синаб кўриш натижаларини маълум қилишди

Қўшма швед-британия ишланмасидаги препарат COVID-19дан ката ёшдаги одамларни ҳимоя қилиши мумкин ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай якуний маълумотлар йўқ, лекин дастлабки натижаларга кўра, уларда бир йилгача муддатга  иммунитет шаклланиши мумкин.

Ишлаб чиқувчилар The Lancet тиббий журналида 56 ёшдан ошган одамларда Оксфорд университети жамоаси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинасини синаб кўришлари ҳақидаги мақолани чоп этишди. Синов натижалари ҳақида маълумот ишлаб чиқувчиларнинг сайтида пайдо бўлди: улар уларни ижобий баҳолашди ва COVID-19га қарши вакцинанинг кексаларда касаллик бошланишининг олдини олиш қобилияти кейинроқ эълон қилинишини кўрсатишди [6].

"The Lancet нашрида бугун чоп этилган маълумотлар COVID-19дан жиддий касалликлар ва ўлимга энг заиф хавф гуруҳларидан бири иммунитетни олиш мумкин бўлади, деб кўрсатмоқда", - хулоса қилишди ишлаб чиқувчилар [7].

Синовларнинг иккинчи босқичида жами 18 ёшдан катта 560 нафар одам иштирок этди. 18-55 ёш гуруҳида иштирокчиларнинг ярми вакцинани олди ва ярми эса плацебони олди. Катта ёшдаги гуруҳларда (56-69 ёш ва 70 ёшдан катта) иштирокчиларнинг катта улуши вакцинани олди. Эмлашдан сўнг, улар етти кун давомида ўз симптомларини ёзиб бордилар ва қайд этдилар, кейин уларда иммун жавоб шаклландими ёки йўқми ўрганиш учун қон намуналари олинган эди.

 

Кўнгилли "Moderna" вакцинасини қабул қилганидан кейинги ҳиссиётлари ҳақида сўзлаб берди

Кўнгилли Американинг Moderna компаниясининг коронавирусга қарши 94.5%  самарадорликка эга бўлган вакцинасининг экспериментал дозасини олди ва ўз таассуротлари ҳақида сўзлаб берди [8].

Вашингтонда Ботеллдан Нил Браунинг бошқа тадқиқотларда бўлгани каби, ҳайвонлар устида синов қилинмаган вакцина дозасини қабул қилган иккинчи одамга айланди. Браунингнинг айтишича, у бошидан ўтказган ягона ножўя таъсир "қўлдаги енгил оғриқ" бўлди ва бу  "гриппга қарши оддий эмлаш"га ўхшар эди. [8]

"Мен янги вакцинани синовдан ўтказиш иштирокчиси бўлганим учун, биринчи дозани қабул қилгандан сўнг, бизни клиникада яна бир соат давомида қолишимизни илтимос қилишди. Тўрт ҳафтадан кейин иккинчи дозани олдим. Ҳар икки ҳолатда ҳам, агар менинг қўлим кейинги куни эрталаб оғриганини айтмаса, менда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ",  - тушунтирди Браунинг [8].

Moderna муваффақиятли синовдан сўнг кейинги бир неча ҳафта ичида вакцинадан фойдаланиш учун рухсат олишга мурожаат қилишни режалаштираётганлигини маълум қилди.

Аввалроқ, Американинг Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинасини синовдан ўтказишнинг учинчи босқичи юқори самарадорликни кўрсатди. Компания пресс-релизига кўра, янги вакцинани синовдан ўтказишда 30 мингга яқин киши иштирок этган. Натижада вакцина 94.5%га самарали эканлиги исботланди [9].

 

 

Путин COVID-19га тест учун 48  соатлик нормативни узоқ деб айтди

Россия Федерацияси Президенти Роспотребнадзор томонидан белгиланган икки кунлик норматив жуда узоқ эканлигини таъкидлади ва уни камайтиришга чақирди [10].

Коронавирус инфекциясига тест натижасини олиш учун 48 соатлик норматив жуда катта, - деди Президент Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан учрашувда. "Икки кун - узоқ вақт, бу вақт давомида бир киши касал бўлса, ишдаги ҳамкасблари билан, оила аъзолари билан мулоқот қилади",  - деди Президент [11].

Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова аввалроқ мамлакат бўйлаб клиникалар ва лабораториялар, жумладан, хусусий тиббий муассасаларни икки кун ичида COVID-19га тест натижаларини беришни бошлашга чақирди. Бош вазир муовини россияликлар натижаларни узоқ кутаётганидан норози эканини таъкидлади.

Бироқ Путин бу даврни ҳам қисқартириш керак, деб ҳисоблайди. "Сиз бир неча ой олдин менга натижа ва жуда қисқа вақт ичида жуда объектив натижа берадиган бошқа тизимларимиз ҳам борлиги ҳақида хабар бергандингиз-ку", - деди у Бош вазир ўринбосарига мурожаат қилиб.

Голикова бундай тизимлар аслида ҳам ишлатилади, деб жавоб берди, лекин улардан фойдаланиш чекланган. Бош вазир муовини ҳудудлардаги турли шароитлардан келиб чиққан ҳолда лаборатория натижаларини тақдим этиш учун 48 соат охирги муддат деб белгиланганлигини айтди. "Лабораторияга материалларни дарҳол етказиб бериш, айниқса, узоқ аҳоли яшаш жойларида ҳар доим иложиси бўлмайди", - деди у [10].

 

Совуқ ҳаво COVID-19 тарқалишига таъсир қиладими ёки йўқми?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева совуқ ҳаво инфекция тарқалиши билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштириши мумкинми ёки йўқми, деган саволга жавоб берди.

Экспертнинг сўзларига кўра, совуқ ҳавонинг бошланиши билан сурункали ва юқумли касалликларнинг авж олиши бошланади, бу эса коронавируснинг мутациясини оширади [11]. Намликнинг ошиши вируснинг инсон организмига кириш имкониятини ҳам оширади. Бундан ташқари, паст ҳарорат инфекциянинг танадаги суюқликда узоқроқ яшашига имкон беради.

"Шуни ёдда тутиш керакки, ҳаво ҳарорати пасайганда инсон танаси ҳароратининг пасайиши, иммун тизимининг заифлашиши ҳам мумкин. Тананинг совутилган тўқималари ўз функциясини тиклаш учун кўп энергия талаб қилади. Инсон танасининг оқсиллар, углеводлар, витаминлар ва турли микроэлементларга бўлган эҳтиёжи ортади. Бу эса, ўз навбатида, касалланиш эҳтимолини оширади. Одамда коронавирусдан ташқари бошқа касалликлар бўлса, уларни ташхислаш ва даволашни қийинлаштиради. Коронавирусни бактериал инфекциялар ва бронхиал касалликлардан фарқлаш муаммоли бўлиб қолади", - дейди Севара Убайдуллаева [12].

Шунингдек, штаб аъзоси совуқ даврда коронавирус билан юқиш хавфини камайтириш учун бир неча тавсиялар берди: "Совуқ ойлар давомида, биз аҳолини ўз иммун тизимини мустаҳкамлаш учун кўпроқ мева ва сабзавотларни тановвул қилишлари, шунингдек, иложи бўлса гавжум жойлардан ўзларини олиб қочишларига чақирамиз Тиббий ниқоблар ҳозирги кунда касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. Улар мунтазам равишда тақиб юриш лозим. Шамоллаш аломатлари бошланишининг дастлабки кунлариданоқ шифокор билан маслаҳатлашиб, дарҳол касалликнинг олдини олиш чораларини кўришингизни маслаҳат берамиз. Олдини олиш учун тез-тез томоқни чайиш, витаминларга бой маҳсулотлар, шунингдек, нектаринлар, лимонлар ва гиёҳ дамламаларини мунтазам равишда истеъмол қилишни тавсия этамиз", - дейди мутахассис [12].