Янгиликлар

“Инновацион ғоялар етакчиси“ кўкрак нишони билан мукофотланган ёш тадқиқотчилар билан танишинг

Инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар ва талабалар ҳамда ташаббускор фуқароларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қуйидагиларни “Инновацион ғоялар етакчиси“ кўкрак нишони билан тақдирлайди:

 

1. Нурниязов Арман Арзубай улы, Тошкент ахборот технологиялари уневерситети Нукус филиали , талаба
2. Бакиров Лутфилло Йўлдошалиевич, Тошкент давлат техника университети, таянч докторанти
3. Тураев Акмал Атаевич, Бухоро Давлат университети, катта ўқитувчи
4. Ботиров Бектош Фарход ўғли, Жиззах политехника институти, талаба
5. Хайдаров Хумоюн Машарип ўғли, Навоий вилояти, Кармана тумани 21-мактаб ўқувчиси
6. Абдувахобов Дилшод Абдувахидович, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, доцент
7. Ачилова Фируза Курбановна, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали, катта ўқитувчи
8. Самадов Азиз Илхомович, Самарқанд давлат университети, талаба
9. Қаршибоев Жаҳонгир Ҳазратқулович, Гулистон давлат университет, факультет декани
10. Менлиев Шайдулла Абдусаломович, Термиз давлат Университети, катта ўқитувчи
11. Тожиев Дилмурод Баҳодир ўғли, Тошкент шаҳар давлат Аграр университети, талаба
12. Эрматова Зулайхо Рустамжон қизи, Фарғона политехника институт, талаба
13. Ёқубов Ғайрат Қувандиқович, Урганч давлат университети, кафедра доценти
14. Қурбанова Мунаввара Абдужаббаровна, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, фан доктори

Мазкур кўкрак нишони жорий йилда биринчи бор берилмоқда. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланадилар. Кўкрак нишони ва мукофот 2019 йил 29–31 октябрь кунлари ўтказиладиган Инновацион ғоялар ҳафталиги — “InnoWeek“ доирасида Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси томонидан тантанали равишда топширилади.

Барча мукофот соҳибларини табриклаймиз!