Янгиликлар

«Инвестор: Ўзбекистон томон назар» конференцияси ўз ишини бошлади

Бугун, 26 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистонда илк бор Profi Training бизнес мактаби, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ҳамда Молия вазирлиги ҳамкорлигида «Инвестор: Ўзбекистон томон назар» конференцияси ўз ишини бошлади.

Конференцияда стартапчилар, бизнес вакиллари, тадбиркорлар, молиячилар, иқтисодчилар, бухгалтерлар, юристлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари иштирок этмоқда.

Тадбирда спикерлардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббоев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Авазбек Муллажонов, Profi Training бизнес мактаби директори Татьяна Шалунова, Қозоғистоннинг АССА (Сертификатланган Бухгалтерлар Уюшмаси) вакиллари чиқишди.

Кун давомида Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали маслаҳатчиси Карстен Хайнц “Инновацион маданият – инвестиция салоҳиятини ривожлантирувчи омил сифатида” мавзуси билан чиқади.

Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.