Янгиликлар

СOVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжест (29.10.2020 ҳолатига)

COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 2020 йилнинг 29 октябрь ҳолати



Европа Иттифоқида Бельгия COVID-19 тарқалиши бўйича "етакчи"га айланди.

Европа касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) маълумотларига кўра, Бельгия Европа Иттифоқида COVID-19 тарқалиши бўйича "етакчи"га айланди. Сўнгги кунларда Бельгияда энг кўп коронавирус юқиш ҳолатлари: кунига ўртача 13 минг, 100 минг аҳолига 1390 та ҳолат қайд этилди [1].

Шу муносабат билан мамлакат ҳукумати бир қатор қўшимча чеклов чораларини кўрди: ҳозирда комендантлик соати амал қилмоқда, умумий овқатланиш муассасалари ёпилган, шунингдек мамлакат пойтахтида музей ва кинотеатрлар ишламайди ва мажбурий ниқоб режими жорий этилди.

CNN маълумотларига кўра, Бельгияда вазият шу қадар жиддийки, ҳатто ходимларнинг камлиги туфайли COVID-19 билан касалланган тиббиёт ходимларини  Льеждаги айрим шифохоналарда ишлашга жалб қилишга тўғри келди [2].

Соғлиқни сақлаш расмийлари Бельгияда вируснинг бундай суръатларда тарқалишида фақат икки ҳафта ичида интенсив терапия ётқизиш жойлари тугаши ва кўп шифохоналар тиббий ходимларнинг тақчиллигига дуч келиши мумкин, деб огоҳлантиришди.

Ўтган кун мобайнида мамлакатда 13 571 та юқиш ҳолатлари қайд этилди, пандемия бошлангандан буён жами 347 289 та ҳолат рўйхатга олинди, 11 038 та ўлим ҳолати қайд этилди, 23 504 нафар бемор эса тузалиб кетди [3].

Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи давлатлари орасида COVID-19 дан энг юқори ўлим кўрсаткичи - 100 минг аҳолига 12 дан ортиқ ўлим ҳолатлари Чехияда рўйхатга олинган.

 

«Спутник V»  вакцинаси синовларида иштирокчиларга коронавирус ташхиси қўйилди

«Спутник V»  препаратининг клиник текширувларида иштирок этган кўнгиллиларнинг баъзилари рўйхатдан ўтишдан кейинги тадқиқотлар давомида коронавирусга эга эканлиги аниқланди, маълум қилди Гамалея номидаги марказ раҳбари Александр Гинцбург.

Марказ вакилларининг маълум қилишича, вакцинанинг илк синовларида иштирок этганлардан соғлиқдан шикоят бўлмагани учун "препаратнинг ўзи эмас, плацебони олганлар юқтириши мумкин". Бирламчи равишда ким препаратни,  ким плацебони олганини  ноябрь ойида аниқлаш мумкин бўлади [4].

А. Гинцбургга кўра, "кўнгиллиларнинг ярми вакцинанинг биринчи компонентини олди, иккинчи марта 9 мингга яқини эмланди. Клиник синовларнинг якуний босқичида жами 40 мингга яқин кўнгилли иштирок этмоқда".

Сентябрь ойида Марказ вакиллари препаратнинг клиник синовларининг учинчи босқичида иштирокчиларнинг 25% плацебо олишини эълон қилди. "Бу эпидемиологик самарадорликни солиштириш учун амалга оширилади", деди А. Гинцбург [5]. Тадқиқот маркази раҳбари муовини Денис Логуновнинг маълум қилишича, кейинчалик "тест иштирокчилари тадқиқот тугаганидан сўнггина уларга вакцина ёки плацебо берилганлигини билиб олишлари мумкин бўлади" [6].

 

Қозоғистон Президентига COVID-19га қарши ички вакцина ишлаб чиқилгани ҳақида маълумот берилди

Қозоғистон матбуоти хабарларига кўра, 28 сентябрь куни Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти Бош директори Кунсула Закарья давлат раҳбарига коронавирусга қарши ички вакцина ишлаб чиқишнинг бориши ҳақида хабар берди [7].

Ҳозирги кунда Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти базасидаги  бешта платформада COVID-19 га қарши вакциналарни яратиш  устида иш олиб борилмоқда.

"Институт томонидан ишлаб чиқилган инактивация қилинган вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган ва клиник синовларнинг биринчи босқичидан ўтган. Ҳозирги кунда Миллий фтизиопульмонология тадқиқот маркази тадқиқотнинг иккинчи босқичини олиб бормоқда. Ишлаб чиқилаётган коронавирусга қарши иккинчи маҳаллий суббирлик вакцинаси ЖССТ томонидан тасдиқланган ва клиник синовлардан муваффақиятли ўтган. Ушбу вакцина материаллари "Миллий дори воситалари ва тиббий асбобларни текшириш маркази"да турибди", - дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда, шунингдек, ички иммун препаратларини ишлаб чиқариш институти ҳудудида йилига 60 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган завод қурилиши назарда тутилган.

 

Ўзбекистонда 4,2 миллионга яқин киши коронавирус тестидан ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маъмурияти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий каналига кўра, COVID-19 пандемияси бошланганидан буён коронавирусга ПЗР тест таҳлилларидан ўтганларнинг сони ҳақидаги маълумотлар ҳисоблаб чиқилган.

Брифинг чоғида коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси Ботир Қурбонов пандемия бошланганидан буён Ўзбекистонда 4,2 млн.га яқин киши коронавирусга ПЗР тест таҳлилларидан ўтганини айтди [9].

28 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқиши бўйича 66 141 та ҳолат қайд этилган бўлиб, шундан 63 323 киши соғайиб кетган, бу умумий касалланганлар сонининг 95% ни ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, брифинг давомида Ботир Қурбонов ҳозирги шароитда ресторанларда тўйларни ўтказиш имкониятлари ҳақида ҳам гапириб ўтди: "тўйларни ресторанларда ўтказишингиз мумкин. Фақат меҳмонлар сони 30 кишидан ошмаслиги керак (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар)."

Аввалроқ, 1 октябрь куни махсус комиссиянинг шу йил 30 сентябрдаги қарорига мувофиқ ресторанлардаги тўйларга рухсат берилган эди. Бироқ ресторан маъмурияти карантин қоидаларига риоя қилиши керак [10].

 

Коронавирусга чалинган беморларнинг 80% да мавжуд бўлган аломат аниқланди

JournalofClinicalEndocrinology&Metabolism журналида чоп этилган испан олимларининг охирги тадқиқотига кўра,  Испанияда UniversitarioMarquésdeValdecilla касалхонасида COVID-19 га чалинган 216 нафар беморларнинг 80% дан ортиғида D витамини тақчиллиги мавжуд [11].

Тадқиқот давомида тадқиқотчилар беморларнинг қонида организмнинг метаболик реакцияларида иштирок этадиган D3 витаминининг гидроксилланган шакли - D (25OHD)  25-гидроксивитамин даражасини баҳолашди. Шу билан бир қаторда, назорат гуруҳидан 197 оддий соғлом одамларда 25OHD даражасини ўлчашди.

Тадқиқотчилар, шунингдек, эркакларда D витамин даражаси аёлларга нисбатан паст эканлигини аниқлашди. D витаминнинг анча паст даражаси бўлган COVID-19га чалинган беморларда ферритин ва D-димер каби ана шундай шамоллаш маркерларининг юқори дарадаси кузатилди.

Халқаро эндокринология жамияти пресс-релизида таъкидланганидек, тадқиқот раҳбари доктор Хосе Эрнандес (JoséHernández) сўзларига кўра, "профилактика ёндашувлардан бири  қариялар, айниқса COVID-19 учун асосий хавф гуруҳи ҳисобланган кексалар уйларида яшовчилар ва бирга ҳамроҳ касалликлари бўлган беморларда D витамини тақчиллигини аниқлаш ва даволашда ифодаланади" [11].

 

 

Манбалар:

  1. BelgiumtopsEuropeancoronaranking // https://www.vrt.be/vrtnws/en/2020/10/27/belgium-tops-european-corona-ranking/
  2. TheoutbreakissobadinBelgium, someCovid-positivehealthworkersarebeingaskedtokeepworking // https://edition.cnn.com/2020/10/27/europe/belgium-coronaвирус-hospitals-intl/index.html
  3. Интерактивная карта коронавируса // https://coronaвирус-control.ru/coronaвирус-belgium/
  4. У участников испытаний вакцины «Спутник V» выявили коронавирус // https://www.rbc.ru/society/28/10/2020/5f9944249a7947bf9965dd34
  5. Около 10 тыс. добровольцев получат плацебо вместо вакцины от COVID-19 // https://www.rbc.ru/society/02/09/2020/5f4f8c749a7947f3aa5154f2https://www.rbc.ru/society/02/09/2020/5f4f8c749a7947f3aa5154f2
  6. Разработчик вакцины от COVID-19 назвал способ узнать о получении плацебо // https://www.rbc.ru/society/19/10/2020/5f8db4859a7947b2db3cbb50
  7. Глава государства принял генерального директора Научно-исследовательского института проблем биологической безопасности Кунсулу Закарью // https://www.akorda.kz/ru/events/akorda_news/meetings_and_receptions/glava-gosudarstva-prinyal-generalnogo-direktora-nauchno-issledovatelskogo-instituta-problem-biologicheskoi-bezopasnosti-kunsulu-zakaryu
  8. Токаеву доложили о ходе разработки казахстанской вакцины от коронавируса // https://liter.kz/tokaevu-dolozhili-o-hode-razrabotki-kazahstanskoj-vakcziny-ot-koronaвирусa/
  9. Ҳозирги вазиятда тўй маросимлари ўтказиш тартиби қандай? Тўйхоналарга рухсат берилдими? // https://t.me/aoka_uz/3543
  10. Названы ограничения, которые сохранятся в Узбекистане после 5 сентября // https://repost.uz/kuda-bez-maski-poshel
  11. Over 80 percentof COVID-19 patientshavevitamin D deficiency, studyfinds // https://www.sciencedaily.com/releases/2020/10/201027092216.htm