Янгиликлар

СOVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича дайжест (16.10.2020 ҳолатига)

COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз.

2020 йилнинг 16 октябрь ҳолати.

ЖССТ: Европада қаттиқ чекловлар «мутлақо зарур»"

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа COVID-19 нинг иккинчи тўлқини билан кураш олиб бораётгани учун коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қаттиқ чекловлар «мутлақо зарур», деб огоҳлантирди [2].

17 октябрь, шанба кунидан Франциянинг тўққиз шаҳрида комендантлик соати киритилади. Аммо вазият март ва апрель ойларидаги каби ёмон эмас, таъкидлайди ЖССТ.

Пайшанба куни Полша мактаб ва спорт заллари ёпиладиган қизил зоналарни тайинлади.

Чехиянинг маълум қилишича, коронавирусли беморлар учун ўзининг биринчи дала госпиталини қурмоқда.

Жанубий Италиянинг Кампания минтақасида, шу жумладан Неапол шаҳридаги мактаблар икки ҳафта давомида ёпилади, чунки мамлакат оммавий тест синовлари бошланганидан бери касаллик ҳолатларининг энг юқори кунлик ўсишни қайд этди.

Коронавирус Европада аҳамияти бўйича ўлимнинг бешинчи сабаби ҳисобланади, бу ерда ҳар куни 1000 ўлим ҳолатларининг чегараси ошиб бормоқда, деди ЖССТ Европа директори доктор ХансКлюге пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида. Доктор Клюгенинг сўзларига кўра, COVID-19дан ўлганлар сони ҳозир биринчи тўлқин қитъада ҳукм сурган пайтдаги март ва апрель ойларига қараганда беш баробар паст бўлмоқда.

Нидерландияда кундалик COVID-19 касаллиги ҳолатлари янги максимумга эришди

15 октябрь, пайшанба куни Нидерландиядаги кундалик COVID-19 юқиш ҳолатларининг сони янги максимумга эришди.

Голландия Миллий соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит институти (RIVM) 7833 та коронавирус инфекцияси юқишининг янги ҳолатлари ҳақида хабар берди, бу олдинги кунга қараганда 537 тага кўпдир. COVID-19 дан 29 та ўлим ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бу аввалги кунга нисбатан 3 та камдир [3].

Ўтган етти кун мобайнида RIVM бир ҳафта олдин кунига ўртача 16 та ўлим ҳолатлари билан солиштирганда кунига ўртача 23 та ўлим ҳолатини қайд этди.

Сешанба куни ҳукумат томонидан мамлакатда вирус тарқалишига қарши курашиш учун эълон қилинган «қисман изоляция»нинг чораларидан бири бир неча ҳафтага барча кафе ва ресторанларни ёпиш бўлди.

Франция полицияси пандемиянинг тергови муносабати билан вазирлар уйларини тинтув қилмоқда

Франция полицияси коронавирус пандемияси муносабати билан уларнинг ҳаракатлари тергови доирасида юқори лавозимдаги ҳукумат амалдорлари ва соғлиқни сақлаш мансабдор шахсларининг уйларида тинтув ўтказди.

Соғлиқни сақлаш вазири Оливе Веран ва Миллий соғлиқни сақлаш агентлиги директори ЖеромСаломон уйлари тинтув қилинган шахслар сирасига киради. Франция матбуотининг хабар беришича, Бош вазир Жан Кастекс ҳам худди унинг ўтмишдошлари жаноб Эдуард Филипп ва ВеранаАнес Бузин хонимлар каби тергов остида бўлиб турибди. [4]

Мансабдор шахслар устидан тергов эпидемия бошланганидан кўп ўтмай чиқарилган суд қарори ортидан бошланган. Франция шифохоналари дуч келган шахсий ҳимоя воситаларининг ўткир тақчиллиги, шунингдек, ўз вақтида қабул қилинмаган қарорлар бунинг сабаби бўлиб хизмат қилди. Шифокорлар ва COVID-19дан вафот этганларнинг қариндошлари томонидан кўплаб суд шикоятлари берилган.

YouTube коронавирусга қарши вакциналар ҳақидаги нотўғри маълумотни олиб ташлайди

YouTube коронавирусга қарши вакцина таркибига оид янги қоидаларни тўғридан-тўғри қўшиш учун коронавирус ҳақидаги нотўғри маълумот беришга нисбатан компания сиёсатини кенгайтираётганини маълум қилди. [5]

Янги сиёсатда таъкидланишича, YouTube коронавирус вакциналари ҳақидаги «маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг эксперт консенсусига зид» деган асоссиз даъволарни олиб ташлаши мумкин".

YouTube маълумотларига кўра, йил бошидан буён компания COVID-19 ҳақида нотўғри маълумотларни тарғиб қилувчи 200 000 дан ортиқ видеороликларни олиб ташлади. Гап вакцина бепуштликни чақириши ёки одамларни ўлдириши ҳақида ҳикоя қилинадиган видеолар ҳақида бормоқда.

Манбалар:

  1. Reported Cases and Deaths by Country, Territory, or Conveyance // https://www.worldometers.info/coronavirus/
  2. Coronavirus: Europeʼs tough restrictions ʼabsolutely necessaryʼ // https://www.bbc.com/news/world-europe-54557549
  3. Daily COVID-19 casesreachnewhighof 7,833 inNetherlands // http://www.xinhuanet.com/english/2020-10/15/c_139443225.htm
  4. Coronavirus: Frenchpoliceraidministersʼ homesinpandemicinquiry // https://www.bbc.com/news/world-europe-54535358
  5. YouTubebanscoronavirusvaccinemisinformation // https://www.weforum.org/agenda...