Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги Амити университетида Инкубация маркази ташкил этилишида қатнашади

2019 йил 24 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари в. б. Шароф Ражаббаев Амити университети вице-президенти д-р Гуриндер Сингхни қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Амити Университети филилалида талабалар ўртасида инновацион ва технологик ғоялари рағбатлантириш ва уларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш учун Инкубация марказини ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар. Ушбу Инкубация марказидан нафақат Амити университети, балки бошқа таълим муассасалари талаблари ҳам фойдаланишлари мумкинлиги таъкидланди.

Шароф Ражаббаев марказни ташкил этиш ва уни фаолиятини юритишда вазирлик томонидан яқиндан кўмак берилишини билдириб ўтди. Шунингдек, Амити Университетида яратилган ва ривожлантирилган ғоялар ва ишланмаларни Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Яшнобод технопарки ҳамда IT-Parkда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имконияти мавжудлигини қайд этди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Амити Университети билан ҳамкорликнинг бошқа йўналишларда ҳам давом эттириш бўйича мунтазам равишда учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.