Янгиликлар

InnoWeek-2019: Болажонлар учун инновациялар майдончаси ташкил этилади

 

Болаларингиз ҳали ёшми? InnoWeek-2019 Инновацион ғоялар ҳафталигига уларни ҳам олиб келаверинг! Кўргазма доирасида мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун илм-фан, инновациялар ва тадбиркорлик маданиятини ривожлантириш мақсадида Science for kids –“Болаларга илм-фан” майдончаси ташкил этилади.

Табиий ва аниқ фанлар ҳамда робототехника бўйича фаол ўқув машғулотлари олиб бориладиган болалар майдончаси йирик кўргазмалар доирасида илк бора ташкил этилмоқда. Кичкинтойлар ҳамкорларимиз – “Events” ва “Robokidz education” муассасаларининг тажрибали мутахассислари ёрдамида кимёвий тажрибалар ўтказишади, роботлар ясашади.

Шунингдек, мазкур болалар майдончасига STEM (Science, Technology, Engineering and Mathematics таълими) таълими бўйича кўникмаларни эгаллашга қизиқувчи тарбиячи ва ўқитувчиларни ҳам таклиф этамиз.

“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси сизни ва сизнинг жажжи фарзандларингизни 29, 30 ва 31 октябрь кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача таклиф этамиз.