Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг илмий-техник салоҳияти шарҳи билан танишинг

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари илмий-техник салоҳияти ва Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти бўйича ахборот шарҳи тайёрланди.
 
Шарҳда ҳудудий олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажараётган ходимлар, инновация марказлар, технопаркларда татбиқ этилган технологиялар ва ишланмалар ҳамда бошқа кўплаб маълумотлар тақдим этилган.
 
Материални тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг «2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг илмий-техник салоҳияти ва инновациялари ривожланишининг асосий кўрсаткичлари» Статистик бюллетени маълумотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланилди.
 
Мазкур материал «Ўзбекистонда фан, технология ва инновацияларнинг инклюзив тизимини мустаҳкамлаш» ЮНEСКО-ИТБ лойиҳаси доирасида жорий йил охиригача халқаро экспертларнинг Ўзбекистон ҳудудларига  ташрифлари натижаларига кўра  тўлдирилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон минтақаларининг илмий-техник салоҳияти