Янгиликлар

СOVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича дайжест (26.09.2020 ҳолатига)

COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан тайёрланаётган дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 2020 йилнинг 2сентябрь ҳолати. 

 

Американинг Novavax компанияси COVID-19 га қарши вакцинанинг учинчи фазасини бошлади

Американинг Novavax компанияси Буюк Британияда ўзининг COVID-19 га қарши вакцинаси клиник синовларининг учинчи фазаси бошланганини эълон қилди. «Бугун Novavax компанияси Novavax нинг COVID-19 га қарши вакцина учун номзод бўлган NVX-CoV2373 нинг самарадорлиги, хавфсизлиги ва иммонегенлигини аниқлаш мақсадида синовларнинг учинчи фазаси бошланганини эълон қилди. Синовлар Буюк Британияда Буюк Британия ҳукуматининг вакцина ишлаб чиқиш бўйича махсус гуруҳи билан ҳамкорликда ўтказилмоқда", - дейилади Novavax томонидан нашр этилган прессрелизда.

Учинчи фазани амалга ошириш тўрт ҳафтадан олти ҳафтагача давом этиши режалаштирилган бўлиб, унда ҳамроҳ касалликлари мавжуд ва мавжуд бўлмаган 18 дан 84 ёшгача бўлган 10 минг одам иштирок этади. Иштирокчиларнинг ярми мушак орасига вакцинанинг иккита инъекциясини олади, қолган 50 фоизи эса плацебо олади.

“Буюк Британияда кузатилаётган ва давом этиши кутилаётган SARS-CoV-2 юқишининг юқори даражасини ҳисобга олган ҳолда, биз ушбу клиник синовларнинг асосий учинчи фазаси тез орада NVX-CoV2373 нинг самарадорлиги тўғрисида тушунча беради деб ишонамиз». – деди компаниянинг тадқиқот бўлими бошлиғи Грегори Гленн, унинг сўзлари прессрелизда келтирилган.

 

Хитойда COVID-19 га қарши вакциналарнинг ножўя таъсирлари ҳақида айтиб беришди

COVID-19 га қарши Хитой вакциналарининг клиник синовларида фақат енгил ва йўл қўйса бўладиган ножўя таъсирлар аниқланди, тестлар пайтида антитаначага боғлиқ инфекция кучайишининг белгилари аниқланмади, деди Хитой муҳандислик фанлари академиясининг аъзоси Ван Цзюньчжи матбуот анжуманида.

 “Ҳозирги вактда мавжуд маълумотларга асосланиб, COVID-19 га қарши эмлаш пайтида антитаначага боғлиқ инфекция кучайиши белгилари аниқланмади”, деди Ван Цзюньчжи.

 Унинг сўзларига кўра, Хитой вакциналари клиник синовларининг биринчи ва иккинчи фазаси натижалари бўйича асосан аҳамиясиз ва йўл қўйса бўладиган ножўя таъсирлар аниқланган.

 Антитаначага боғлиқ инфекция кучайиши эмлашдан кейин ҳам содир бўлиши мумкин, у патоген антитаначалар билан таъсирлашганда, вируснинг ҳужайраларига кириб бориш самарадорлиги ошади, бу ерда унинг кейинги репликацияси содир бўлади. COVID-19 га қарши Хитой вакциналарининг клиник синовларида фақат енгил ва йўл қўйса бўладиган ножўя таъсирлар аниқланди, тестлар пайтида антитаначага боғлиқ инфекция кучайишининг белгилари аниқланмади, деди Хитой муҳандислик фанлари академиясининг аъзоси Ван Цзюньчжи матбуот анжуманида. Аввал ХХР Илм-фан ва технология вазири Ванг Чжиганг хабар берганидек, Хитой ҳозирда коронавирус инфекциясига қарши 11 вакцина клиник синовларини ўтказмоқда ва уларнинг тўрттаси синовларнинг учинчи босқичида. Хитойда коронавирус эпидемияси бошланганидан кейин маҳаллий мутахассислар вакцинанинг фақат бир турига ва уларни яратиш бўйича техник йўналишга эътибор қаратмай, бирданига беш вакцинани ўрганишни бошладилар: рекомбинант суббирлик вакцина, инактивацияланган вакцина, аденовирус векторига асосланган вакцина, нуклеин кислотага асосланган вакцина ва жонли аттенуацияланган гриппга қарши вакцина.

 

Ўзбекистон коронавирусга қарши ўз вакцинасини яратишни режалаштирмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон коронавирусга қарши ўз вакцинасини яратишни режалаштирмоқда. «Мамлакатимизда вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муҳим масала ҳисобланади. Олимларимиз ва фармацевтика ишлаб чиқарувчиларимиз айни пайтда бу борада иш олиб бормоқда. Бундай ҳолда Ўзбекистон вакциналар импортига боғлиқ бўлмайди. Ҳатто қўшни мамлакатларга ёрдам бериш учун уни экспорт қилиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, минтақада COVID-19 билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликка эришишни таъминлайди", - дея қайд этди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.  

Бугунги кунда маълум бўлишича, Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция фонди ва LAXISAM маҳаллий фармацевтика компанияси Ўзбекистонга коронавирусга қарши дунёдаги биринчи рўйхатга олинган вакцина «Спутник V» нинг 5000 дозасини етказиб беришга келишиб олган.

Шунингдек, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан Хитойнинг икки компанияси Ўзбекистонда синовларнинг учинчи фазасини биргаликда ўтказишни таклиф қилгани маълум қилинди. Хусусан, шу мақсадда Инновацион ривожланиш вазирлиги Sinopharm ва Zhifei Longcom компаниялари билан шартнома имзолади