Янгиликлар

Академик Жуманазар Базарбаев оламдан ўтди

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.


Қорақалпоғистон фанининг йирик намояндаси, файласуф олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Жуманазар Базарбаев 2020 йилнинг 25 сентябрида 87 ёшида вафот этди.


Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси номидан чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Жуманазар Базарбаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.