Янгиликлар

Мақсадимиз – ислоҳотларга камарбаста бўлиш!

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг онлайн форматда ўтаётган 75-сессиясида илк маротаба ўзбек тилида нутқ сўзлашлари ўз Ватанимга бўлган меҳр-муҳаббатимни, садоқатимни янада оширди. Президентимиз ўз нутқларида долзарб масалаларга урғу бердилар. Жумладан, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш; Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифлари ҳозирги вақтда муҳимдир.

Юртбошимизнинг ёшлар масалаларига эътибор қаратишлари биз ёшларни янада илмий-амалий иш фаолиятимизга жиддий қарашимизга, жавобгарлигимизни оширишга ундайди. Хусусан, республикамизда ҳар бир ёш тадбиркорларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши Президентимиз нутқларида ўз ифодасини топди.

Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш таклифи, бевосита мен ёш олим хамда тадбиркор сифатида фаолият олиб бораётган йўналишларига янада эътибор қаратишим кераклигини англатди.

Мен давлатимиз раҳбарига катта ишонч билдирган ҳолда ёшлар сафида эканлигимдан фахрланаман. Ўз навбатида амалга оширилаётган ислоҳотларда илмий изланишларим орқали ҳамда «Nuratau Resources » хусусий корхонаси директори лавозимидаги тадбиркорлик фаолиятим билан бор кучим ва имкониятларимдан фойдаланиб, фаол иштирок этишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Пўлат Мавлонов ,

тадқиқотчи, «Nuratau Resources » хусусий корхонаси директори, гелогик-қидирув ишлари бўйича фундаментал лойиҳа тадқиқотчиси, минералларни бойитиш ва кўмир ёқадиган электр станциялардаги чиқинидаларни бойитиш бўйича «яшил технологиялар» муаллифи