Янгиликлар

Салимов Оқил Умрзоқовични табриклаймиз!  

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси ва кўплаб шогирдлари номидан номидан Оқил Умрзоқовични бугунги таваллуд айёми билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!

Устоз, илм-фан йўлидаги фаолиятингизда янада юқори чўққиларга эришиб, мамлакатимиз ривожидаги беқиёс ҳиссангиз учун чуқур миннатдорлик билдириб, сизга соғлик-саломатлик тилаймиз!

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик кенгаши раиси, академик Салимов Оқил Умурзоқович 1928 йил 24 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган.

O. Салимов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ФА акад. (1990), техника фанлари д-ри (1978), проф. (1978). Ўрта Осиё индустриал институтини тугатган (1950), Москва автомобиль заводи (ЗИЛ) да муҳандис-технолог (1950—53), ТошТУда ассистент, доцент, кафедра мудири, декан, проректор (1953 — 65), ректор (1992—94). Ўзбекистон КП Марказий Комитети фан ва ўқув юртлари бўлими мудири ўринбосари, мудири (1966—70), МК котиби (1971 — 84), Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1984— 87), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ректор (1987—92), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1994—98) лавозимларида ишлаган.

Домланинг илмий ишлари автомобилсозликка доир бўлиб, унинг тадқиқотлари автомобиль двигателининг қувватини ошириб бориш, юқори фойдаланиш коэффициентига эга бўлган янги генераторни ишлаб чиқиш, машина деталларининг кўп йилга чидамлилигини ошириш ва бошқаларда муҳим роль ўйнади. Ўзбекистонда олий таълим тизимини ривожлантиришга, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, малакали кадрлар етиштиришга Салимов муайян қисса қўшди. “Дўстлик” (1996), “Эл-юрт ҳурмати” (1999) орденлари билан мукофотланган. “Scopus Award–2019” тақдирлаш маросимида О.Салимов “Илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинацияси билан тақдирланди.