Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари Хитойда ўтказилган уруғчилик бўйича семинарда иштирок этдилар

 

15–21 сентябрь кунлари Хитойнинг Сянян шаҳрида «Бир макон — бир йўл» дастури қатнашчи-давлатларида янги навларни ҳимояси ва уруғчиликни ривожлантириш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Тадбир ХХР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Хитой уруғчилик уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Уруғчиликни ривожлантириш маркази ходимлари иштирок этдилар.

Семинар доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари иштирокчиларни инвеститсиион дастурлар бўйича истиқболли лойиҳалар, шунингдек хорижий компанияларга Ўзбекистон Республикаси томонидан яратилаётган шароитлар билан таништирдилар.

Сафар чоғида вазирлик ходимлари Янлинг шаҳридаги Шимолий Ғарбий Қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университети масъуллари билан музокаралар ўтказдилар. Университет проректори жаноб Зҳанг Зҳенҳуа билан кўп функционал рақамли агропарк ташкил этиш бўйича меморандум лойиҳасини ишлаб чиқишди. Янлинг шаҳридаги Профессионал деҳқонлар ва тадбиркорлар Инновацион парки вакиллари билан ҳамкорликда Андижон вилоятидаги тажриба майдонида инновацион агротехнологияларни синовдан ўтказишга мўлжалланган тажриба полигонини яратишга келишилди.

Бундан ташқари Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари Хитойнинг “Жоин Ҳопе Сеэдс Cо.,ЛТД” акционерлик компанияси вакиллари билан ҳамкорликда пахта, буғдой ва маккажўхори навларини селекцияси бўйича уруғчилик агрокластерини яратиш тўғрисидаги меморандум лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Таъкидлаш жоизки, “Жоин Ҳопе Сеэдс Cо.,ЛТД” уруғ ишлаб чиқарувчи йирик компания бўлиб, унинг таркибига тўртта шўба корхонаси, тўртта уруғчилик бўйича тадқиқот институтлари киради.