Янгиликлар

«Карантинда очилган истеъдодлар» танлови ғолиблари тақдирланди

11 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида вазирлик ҳузуридаги “XXI asr texnologiyalari” илмий-техникавий, маънавий-маърифий, оммабоп журнали томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида «Карантинда очилган истеъдодлар» шиори остида эълон қилинган танлов ғолибларига мукофотлар топширилди.

Қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар билан танишинг:

«Видеолавҳа»

1-ўрин. #ихтирочи — Шаҳзод Эркинов, Бухоро вилояти Вобкент тумани

2-ўрин. #фойдали карантин — Шаҳризода Муҳсинова, Фарғона вилояти Фарғона шаҳри

3-ўрин. #ҳунарманд — Мунирабону Ғофурова, Тошкент шаҳри

«Рассомчилик» – 5 ёшдан 14 ёшгача

1-ўрин — Афзалбек Маткаримов, Хоразм вилояти Хонқа тумани

2-ўрин — Барно Шавкатова, Тошкент шаҳри

3-ўрин. Шоҳжаҳон Шерқулов, Тошкент шаҳри

«Рассомчилик» – 14 ёшдан 25 ёшгача

1-ўрин — Севинч Зайниддинова, Тошкент шаҳри

2-ўрин — Диёра Абдалова, Тошкент шаҳри

3-ўрин — Эъзоза Ғаниева, Тошкент шаҳри

Бундан ташқари, танловда қатнашган ҳар бир иштирокчига “XXI asr texnologiyalari” журнали таҳририяти томонидан эсдалик совғалари ҳамда сертификат топширилди.

Танлов 15 августидан то 31 августига қадар давом этган бўлиб, уни ўтказишдан мақсад юртимизда ўрнатилган карантин даври мобайнида ёшларнинг қандай ишлар билан машғуллигини билиш эди. Танлов шартига кўра, иштирокчилар карантин давридан унумли фойдаланган ҳолда, бирор-бир спорт тури билан шуғулланаётгани, қандайдир ҳунар ўрганаётгани, рассомлик қобилиятини намоён этаётгани ёки қандайдир ихтиро устида изланаётгани акс этган видеолавҳа ёки сурат жўнатиши керак эди. Танловда 5 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар қатнашиши белгиланган.

Белгиланган муддат давомида 200 га яқин қатнашчидан қизиқарли видеолавҳа ва суратлар келди. Улар орасидан энг саралари танлаб олиниб, “XXI asr texnologiyalari” каналига жойлаштириб борилди. Ҳар бир иштирокчининг маҳоратига баҳо берган ҳолда, улар #ихтирочи #рассом #фойдали карантин #мусиқачи #пазанда #спортчи #ҳунарманд каби номинацияларга ажратилди. Ҳар бир видеоролик ва сурат журнал таҳририяти ходимлари томонидан синчковлик билан кузатилди ва ўрганилди.

Тадбир якунида Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биноси бўйлаб саёҳат уюштирилади.