Янгиликлар

Олий маълумотсиз қандай қилиб IT мутахассиси бўлиш мумкин?

IT Park бу борада хизматингизга мунтазир. Унинг ёрдамида сиз хоҳ пойтахтда, хоҳ Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари бўйлаб сифатли ҳамда ҳамёнбоп таълим олиш имкониятига эга бўласиз.

Айни пайтда IT Park юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритувчи 30 та IT -Марказлари ҳамда IT -Академиясини (Тошкент шаҳри) йўлга қўйган.

IT-Академияда сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таҳсил олишингиз мумкин:

  1. Frontend—веб-дастурлаш курслари (HTML, CSS, Javascript);
  2. Маълумотлар таҳлили — маълумотлар таҳлили бўйича бошланғич курс (Python асослари, статистикалар,Pandas);
  3. Backend –веб-дастурлаш курслари (HTML, CSS,Python, SQL, Django).

Мазкур курслар орқали сиз ортиқча, олди-қочди маълумотлардан ҳоли энг муҳим ва керакли билимларни олиш билан қимматли вақтингизни ҳам тежаб қоласиз. Қисқа вақт ичида IT соҳасида даромад қила оладиган даражада етарли билимга эга бўласиз!

IT-Akademiya билан боғланиш учун: +998 99 8550498 (Дилмурод Насибуллаев)

IT-Марказларида эса қуйидаги курслар бўйича таҳсил олишингиз мумкин:

Компьютер саводхонлиги;

Чуқурлаштирилган MS Office;

Веб-дастурлаш тиллари;

Бошланғич графика ва дизайн;

Мобил иловалар яратиш;

Python дастурлаш тили;

Arduino ва Lego асосида мобил робототехника;

CS:GO, Dota 2 ва FIFA20ʼга асосланган киберспорт дарслари;

Шунинг баробарида, IT-Марказларда соҳа мутахассислари сизга оддий ва содда тилда ITʼнинг у ёки бу бўлимига доир билим ёки қизиқарли маълумот, ҳамда мавзуларни бепул видео-дарслар орқали бериб боришади. Видео-дарслар қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади:

Компьютер графикаси;

Веб ва компьютер дастурлаш;

Офис дастурларини ўрганиш;

Мультифилм ва ўйинлар яратиш;

Робототехника;

MS Word;

SCRATCH;

HTML/CSS;

Ва бошқалар.

IT-Марказлар веб-сайтиitcenter.uz

IT-Марказлар билан боғланиш учун: +998 90 1780003 (Шерзод Абдураҳмонов)

Бундан ташқари, IT Park “One Million Uzbek Coders“ лойиҳасини йўлга қўйган бўлиб, унинг бош мақсади, дастурлаш бўйича Республика аҳолисига таълим беришдир. Ҳозироқ мазкур мақолани ўқишни бироз кейинга қолдириб uzbekcoders.uz сайтига киришингиз мумкин. У ерда платформанинг барча қулайликлари билан танишиш ҳамда таҳсил олишни бошлаш мумкин бўлади. Дарслар видео кўринишда бўлиб, бу уни сақлаб олиш ва қайта кўриш имконини беради.

Лойиҳа дунё бозорида талабгор бўлган 4 та мутахассисликни қамраб олган: Маълумотлар таҳлили, Android-дастурлаш, FrontEnd-дастурлаш ва FullStack-дастурлаш. Ҳар бир босқич якунида платформада таҳсил олувчи талабалар лаборатория ишини топширадилар ва шундан сўнг уларга махсус сертификатлар тақдим этилади.

Курсни муваффақиятли тамомлаган иштирокчилар грант ютиб олиш ва Udacity (Microsoft) платформасига тегишли Nanodegreeʼнинг 100 дан ортиқ лойиҳаларининг бирида таҳдилни давом этттириш мақсадида оʻз билимларини синовдан ўтказишлари мумкин. Бунинг учун номзод якуний имтиҳонни аъло даражада топшириб 150 та энг юқори балл тўплаган ўқувчилар сафига кириши лозим бўлади. Nanodegree дипломлари Google, AT&T, Autodesk, Salesforce ва бошқа кўплаб ИТ-гигантлари томонидан тан олинган.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон бўйлаб 60 000 дан ортиқ киши uzbekcoders.uz платформасида таҳсил олмоқда, уларнинг 5 000 таси лойиҳа битирувчисига айланиб сертификатни қўлга киритишди. Хўш, сенга бунинг учун нима тўсқинлик қилмоқда?

Платформа ҳаволаси: uzbekcoders.uz

IT Park — IT оролига хавф-хатарсиз олиб борувчи қутқарув қайиғи, унинг ёрдамида IT соҳасида ўз обрў-эътибор ва ўрнингизга, ҳамда мўмайгина даромад манбайига эга бўлиш мумкин.

IT Park веб-сайти: https://it-park.uz/
IT Park телеграм-канали: 
https://t.me/itpark_uz
Қўшимча саволлар учун: +998 71 209 11 99