Янгиликлар

"Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилди

 Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа миқдори 50 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
1-компонент. Тадқиқотлар ва тижоратлаштириш сифатини ошириш.
2-компонент.  Хусусий сектордаги инновацияларни рағбатлантириш.
3-компонент.  Илмий-техник тадқиқотлар соҳасида сиёсатни ишлаб чиқиш ва ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш.
4-компонент.  Лойиҳани бошқариш, мониторинг қилиш ва баҳолаш.


Ушбу лойиҳани тайёрлаш давомида қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилди:

  1. Экологик ва ижтимоий бошқарув тамойиллари.
  2. Меҳнат бошқаруви жараёнлари
  3. Манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни режалаштириш.