Янгиликлар

Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидаги мактаблар фаолияти ўрганилмоқда​

Ислоҳотлар самарадорлиги таъминлаш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманига бириктирилган Ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг ноябрь ойида Қораўзак туманидаги жами 1-, 2-, 28-умумтаълим мактабларига борилди. Мазкур ўқув муассасаларидаги ўқув, маънавий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, 5 та муҳим ташаббус ижроси каби масалалар ўрганилди.

Қораўзак тумани ХТБга қарашли 1-сонли умумтаълим мактабида Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари Б.Пирматов, С.Акрамов, Ж.Хакимов, туман ХТБ мудири Д.Изатуллаев ва Нукус давлат педагогика институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Э.Асаматдинов иштирокида туманнинг барча бошланғич синф ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбат давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Давлат раҳбарининг 5 та муҳим ташаббуси бўйича ишлаб чиқилган “Темурийлар тарихи давлат музейи бўйлаб “3D” виртуал саёҳат”, “Қалбим кўзгуси” QR кодли инновацион шеърий тўплами ҳамда “Фарҳод ва Ширин” ва “Лайли ва Мажнун” достонлари сюжети асосида компьютер ўйинлари жамланган тўпламлар ҳақида маълумотлар берилиб, инновацион тўплам мактаб маъмуриятига совға қилинди.

Шунингдек, Нукус давлат педагогика институти Бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси педагогика фанлари доктори Н.Нагметова томонидан туманнинг барча бошланғич синф ўқитувчилари учун “Тарбиянинг долзарб масалалари” мавзусида семенар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда ўқитувчиларга замонавий инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда дарс жараёнини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида 2-сонли умумтаълим мактабида Қораўзак ХТБ психологи Г.Бегдуллаева ҳамда Кегейли тумани 17-сонли умумтаълим мактабининг психологи З.Бейимбетова томонидан “Аҳил оила, бахтли мактаб” мавзусида туманнинг мактаб психологлари учун семинар тренинг ўтказилди. Шу билан бирга, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Давлат раҳбарининг 5 та муҳим ташаббуси бўйича ишлаб чиқилган юқорида келтирилган инновацион тўплам мактаб маъмуриятига совға қилинди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳ туманнинг 28-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактабнинг моддий техника базасини кўздан кечирди. Мактабда ташкил этилган фан ва спорт тўгараклар билан ҳамда мактабнинг эришган ютуқлари билан яқиндан танишди. Жумладан, дарс жараёнларини кузатиш мобайнида, ўқувчилар билан мактабда яратилган шарт-шароитлар юзасидан суҳбатлашилди ҳамда улар томонидан қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

 

Ишчи гуруҳ ўқув жараёнида инновацион ғояларни ўқув жараёнига татбиқ этиш, ўқувчилар давомати, ўқитувчиларнинг очиқ дарслари ва тўгараклар ташкил этиш, “Мактаб-оила-маҳалла-ОТМ” тутган ўрни ва аҳамияти, “Устоз-шогирд” тизими масалалари ўрганилди. Айрим йўл қўйилган хато ва камчиликлар ўз ўрнида бартараф этилди ва ёш ўқитувчиларга услубий маслаҳатлар, тавсиялар берилди.