Янгиликлар

Робототехника бўйича миллий терма жамоамиз “FIRST Global Challenge-2019” да қатнашади

Жорий йилнинг 24-27 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “FIRST Global Challenge-2019” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун 7 кишидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 октябрь куни БААга жўнаб кетди.

“FIRST Global Challenge-2019” ҳар йили бутун дунё миқёсида фан, техника, инженерлик ва математика (STEM) соҳаларига қизиқувчи икки миллиарддан ортиқ ёшларни ўзида жамлайди. Галдаги мусобақага Дубай шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Ҳар йили инсоният фаолияти натижасида миллионлаб тонна чиқиндилар, ифлослантирувчи Ер курраси флораси ва фаунасига, шунингдек бутун сайёрамиз аҳолисига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда. Навбатдаги “FIRST Global Challenge 2019” табиатимиз ва океанларимиз софлигини сақлаб қолиш масалаларига қаратилган.

Бу йил “Ocean Opportunities” деб номланган мусобақада турли мамлакатлардан ташриф буюрган жамоаларга океанларни ифлослантирувчи моддалардан тозалашга мўлжалланган робот ясаш ва намойиш этиш шарти қўйилган. Мусобақанинг шартларидан яна бири — инглиз тилини мукаммал билишдир.

Миллий терма жамоамиз аъзоларига омад тилаймиз.