Янгиликлар

Ўзбекистонлик ёш олимлар Беларусь олий ўқув юртидан кейинги таълим тиббиёт академиясида стажировкани якунлаб Ўзбекистонга қайтишди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Беларусь олий ўқув юртидан кейинги таълим тиббиёт академияси” (БелМАПО) давлат таълим муассасаси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги уч томонлама шартнома доирасида 2019 йил 22 июлдан бошлаб БелМАПОда Ўзбекистон Республикасидан келган ёш олимлар учун қисқа муддатли илмий стажировкалар ташкил этилди.

 

Стажировка ўтаганлик тўғрисидаги сертификатларни ёш олимларга Беларусь олий ўқув юртидан кейинги таълим тиббиёт академияси ректори Дмитрий Михайлович топширди.

 

Илмий стажировкалар БелМАПО нинг 10 та кафедрасида бўлиб ўтди: анестезиология ва реаниматология, онкология, оториноларингология, офтальмология, пластик жарроҳлик ва комбустиология, трансплантология, хирургия, неврология ва нейрохирургия, гигиена ва тиббий экология, тиббий реабилитация.

 

БелМАПОдаги стажировкаларда Ўзбекистон Республикасининг етакчи даволаш муассасалари, шу жумладан Тошкент тиббиёт академияси, академик В.Воҳидов номидаги Республика иxтисослаштирилган xирургия илмий-амалий маркази, республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия тиббиёт маркази, Андижон давлат тиббиёт институти, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали мутахассислари таълим олишди.

 

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Беларусь Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантирар экан, келгусида икки мамлакат аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашга хизмат қилади.