Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» акциясида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «MEROS» жамоат хайрия жамғармаси ўртасида 2020 йил 9 июль куни инновацион ривожланиш соҳасида қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иккитомонлама ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилиб, ушбу йўналишда англашув Меморандуми имзоланди.


Ушбу англашув Меморандуми доирасида, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги “Мерос” жамоат хайрия жамғармаси томонидан республикамизда жорий йилнинг 27 июлидан 2 августигача ўтказилаётган “Дарахтларни суғориш ҳафталиги” акциясида иштирок этди.


Хусусан, жорий йилнинг 30 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари томонидан “Мерос” жамоат хайрия жамғармаси вакиллари билан биргаликда вазирлик ва унинг атрофидаги ҳудудларда экилган дарахтларни суғориш бўйича кенг кўламдаги тадбир ўтказилди.Тадбир давомида вазирликнинг барча ходимлари фаол иштирок этиб, мевали ҳамда манзарали ва бошқа турли навдаги жами 200 та дарахтлар суғорилди.
Мазкур акцияда иштирок этишдан мақсад дарахтзорларнинг камайиб бориши ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, одамларни ихтиёрий равишда оммавий бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳитни яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни сақлаш, тиклаш ҳамда кўпайтириш муаммоларига жамоатчиликнинг эътиборини қаратишдан иборатдир.