Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносига виртуал саёҳат йўлга қўйилди

Инновацион ривожланиш вазирлигининг фуқаролар ва жамоатчиликка очиқлигини таъминлаш, юқори технологиялари муҳитини шакллантириш, ёшларнинг инновацияларга диққатини қаратиш ва қизиқишини ошириш мақсадида вазирлик биносига виртуал саёҳат қилиш имконияти яратилди. Мазкур виртуал тур айниқса ҳозирги пандемия шароитида долзарб бўлиб, ҳали вазирлик биносига ташриф буюрмаганлар учун идорани ўз кўзлари билан кўришга хизмат қилади.

Виртуал саёҳат давомида истаган одам вазирликнинг турли хоналарида — аэрокосмик технологиялар ва 3D моделларни прототиплаш лабораторияси, робототехника ва мехатроника лабораторияси, ёш ихтирочилар хонаси, инновацион лойиҳалар, замонавий ишланмалар ўрин олган кўргазма залига ташриф буюриши мумкин.

Бундан ташқари, бундай саёҳатни махсус кўзойнак (VR кўзойнак) ёрдамида амалга оширилса, саёҳатчи ўзини худда бинони ичида юргандек ҳис қилади.

Инновацион ривожланиш вазирлигига саёҳатни қуйидаги ҳавола орқали амалга оширишингиз мумкин.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган стартап-лойиҳалар танловида ғолиб бўлган «NazzAR» лойиҳаси муаллифи бўлмиш SmartChain компанияси томонидан яратилган Ўзбекистондаги 10 та тарихий обидаларга виртуал саёҳат қилишингиз мумкин.