Янгиликлар

Халқаро психология саммитида иштирок этинг!

2020 йилнинг 27-28 июль кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Халқаро психология саммити ўтказилади.

Халқаро миқёсдаги ушбу саммитда БМТ, ЮНEСКО халқаро ташкилотлари ва АҚШ, Германия, Буюк Британия, Туркия, Полша, Россия университетларининг психология соҳаси бўйича етакчи мутахассислари, тадқиқотчилари ҳамда амалиётчи психологлари иштирок этади. Саммит доирасида соҳа учун кадрлар тайёрлашнинг замонавий талабларига оид очиқ маърузалар тингланади.

Саммит сайтининг манзили: http://ips2020.uz/#page-content.

Саммитда иштирок этишни истаганларга Zoom манзили берилади.