Янгиликлар

Ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш бўйича ўтказилган танлов якунлари натижалари        

“Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомга ва Махсус эксперт гуруҳининг 2019 йил 15 октябрдаги
24-сон йиғилиш баёнига мувофиқ 1-Иловада келтирилган номзодлар Махсус эксперт гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ўз илмий стажировка дастурларини презентация (тақдимот) кўринишида ҳимоя қилишлари учун таклиф этилади.

Мазкур Низомнинг тегишли бандларига асосан талаб этилган маълумот (ҳужжат)лар тўлиқ ва сифатли тақдим этилмаганлигини инобатга олган ҳолда 2-Иловада номзодлар рўйхати Махсус эксперт гуруҳининг хулосасига мувофиқ рад этилганлигини билдиради.