Янгиликлар

Абу Али ибн Сино номидаги мактабда 9-синф ўқувчилари учун кириш имтиҳони бўлиб ўтди  

 

22 август куни Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 9-синфлар учун тест синовлари бўлиб ўтди.

 

9-синфнинг ўзбек гуруҳига жами 104 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 22 нафари суҳбат асосида имтиёзли қабул қилинди. 13 нафар ўқувчи 68 дан 34 гача балл тўплаб, мактаб-интернатга қабул қилинди. 32 балл тўплаган 7 нафар ўқувчидан 5 нафари қўшимча суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.

 

9-синфнинг рус гуруҳига жами 61 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 6 нафари суҳбат асосида имтиёзли қабул қилинди. 33 нафар ўқувчи 64 дан 24 гача балл тўплаб, мактаб-интернатга қабул қилинди. 22 балл тўплаган 4 нафар ўқувчилардан 1 нафари қўшимча суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.

 

Суҳбат натижалари бўйича алоҳида маълумот берилади.

 

Иловада 9-синфнинг ўзбек ва рус гуруҳларига имтиҳон натижалари билан танишиш мумкин. 

9-sinf (o'zb)9-sinf (rus)