Янгиликлар

Тадқиқотчи аёл-қизларни жаҳоннинг етакчи университетларида таълим олишга чорлаймиз!

“Schlumberger Foundation“ ташкилоти ривожланаётган мамлакатлардаги тадқиқотчи аёл-қизларни 2020-2021 йиллар учун Faculty for the Future дастурида иштирок этишга чорлаб, табиий ва аниқ фанлар бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш ёки давом эттиришга кўмак беради.

Узоқ муддатга кўзланган мазкур дастур аёлларнинг билим олишга, тадқиқотчилик фаолиятларини ривожлантиришга йўналтирилган. STEM (S – science /табиий фанлар/, T – technology /технологиялар/, Е-engineering /муҳандислик/, М-mathematics /математика/) фанлари бўйича малакасини ошириб қайтган аёл-қизлар юртларига қайтгач, ўз ватанлари иқтисодиёти ривожланишига ҳисса қўшишлари, жамиятда юқори мартабаларга эришишлари мақсад қилиб қўйилган. Дастур ўз навбатида ўз навбатида гендер ва ижтимоий тенглик тамойилларини мамлакатдан ҳам илгари суради.

2004 йили дастур ташкил этилганидан бери 78 мамлакатдан 560 нафар олима PhD ва постдокторантура тадқиқотларини амалга ошириш мақсадида грантлар соҳибига айландилар.

Аризалар жорий йилнинг 5 сентябридан 7 ноябрга қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олинг.